Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Қатағон ва қалам: Абдурауф Фитрат

Бу йил атоқли маърифатпарвар Абдурауф Фитрат таваллудига 130 йил тўлади.

1996 йилда замонавий ўзбек тили ва адабиётининг асосчиларидан, шоир, драматург ва давлат арбоби Фитрат таваллудининг 110 йиллиги кенг нишонланган, Бухоро шаҳрида Фитрат боғи ва уй-музейи очилганди.

Аммо сўнгги йилларда Фитрат шахси ва меъросига муносабатнинг ўзгаргани кузатилади.

Би-би-сига маълум бўлишича, Тошкентдаги "Шаҳидлар хотираси" ёдгорлик мажмуаси марказида жойлашган “Қатағон қурбонлари хотираси” музейидан Абдурауф Фитратга бағишланган материаллар олиб ташланган.

Фитратнинг 110 йиллигини нишонлашга бош-қош бўлган собиқ мулозимлардан бирининг айтишича, Абдурауф Фитратга гўёки "Туркиянинг жосуси" бўлган деган тамға ёпиштиришга уринишлар бўлган.

Фитрат 1909-1913 йилларда Туркияда яшаган ва Истанбул университетида таҳсил олган.

Туркияда у жадидчилик ғоялари билан яқиндан танишади ва шу ғоялар билан суғорилган қатор асарлар ёзади.

Унинг илк шеърий тўплами "Сайҳа"ва "Сайёҳи ҳинди" ҳамда "Мунозара" сингари имашҳур асарлари ҳам шу йилларда Туркияда дунё юзини кўрган.

У Фитрат таҳаллусини ҳам Туркияда олади.

1921-1923 йилларда Бухоро Халқ Жумҳуриятида Маориф халқ нозири бўлиб хизмат қилган Фитрат ўзига қарши таъқиблар бошлангач, Москвага кетиб, у ердаги Шарқ тиллари институтида илмий ходим бўлиб ишлайди.

1927 йилда Ўзбекистонга қайтгач, то 1937 йил 24 апрелида НКВД томонидан ҳибсга олингунига қадар Самарқанд Олий педагогика институти (ҳозирги СамДУ)да талабаларга дарс беради.

Самарқандик навоийшунос олим Муҳаммаджон Маҳмуд худди шу даврда Фитратдан сабоқ олган.

Ўзи ҳам Фитрат каби қатағон қурбони бўлган 100 ёшли Муҳаммаджон ота навбатдаги суҳбатида Фитрат ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашади.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondonbbcuzbek.comга тўсиқ бўлса,
  • uzbekweb.netга киринг