Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Тоҳир Малик: 'Шайтанатнинг шамойили ўзгарди, холос'

Шу йил январида Британиядаги расмий тергов ўзбек жиноий оламига доир айрим исмлар ва маълумотларни ошкор этган.

"Ўзбек иши" деб номланган ҳужжат 2006 йилда собиқ жосус Александр Литвиненкога Лондонда уюштирилган суиқасд юзасидан тергов материалларига илова қилинган.

Унда собиқ ФСБ полковниги 1990-йилларда Путиннинг ўзбек жиноят оламидаги шахслар билан алоқаси бўлганини иддао қилади.

Британиялик ҳакам сэр Роберт Оуэн чоп этган ҳисоботга илова қилинган "Ўзбек иши"да Марказий Осиё орқали Россияга, у ердан эса Ғарбий Оврўпога ноқонуний гиёҳванд моддалар олиб ўтиш ҳақида сўз боради.

Ўзбекистондаги жиноят оламининг билинган исмлари аввалроқ WikiLeaks га ҳам сизганди.

Тошкентдаги АҚШ элчихонаси Вашингтонга йўллаган каблограммаларда Ўзбекистон ҳукуматининг уюшган жиноятчилик билан яқин алоқалари борлигига ишора қилинган.

Ўзбекистоннинг ўзида матбуот бу каби мавзуларни ёритмайди, аммо жиноят оламидаги муносабатлар тасвирланган бадиий асарлар ўзбек ўқувчилари орасида оммабоп.

Атоқли адиб Тоҳир Маликнинг "Шайтанат" романи ва айни роман асосида суратга олинган кўп қисмли бадиий фильмнинг муваффақияти бунинг яққол далилидир.

Би-би-си Тоҳир Малик билан "Шайтанат" ва жиноят оламидаги эврилишлар ҳақида суҳбатлашган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса,uzbekweb.netга киринг.