Ўзбекистонда яна коммунал тўловлар, йўлкира қимматлади

Фото муаллифлик ҳуқуқи Thinkstock

Ўзбекистонда иссиқ ва совуқ сув дохил қатор коммунал хизматлар, шу жумладан жамоат транспорти учун тўловлар 1 апрелдан бошлаб ошган.

Эндиликда нархлар ўтган йилдагига қараганда ўртача 10 фоизга яқин юқорироқ бўлиши айтилган.

Охирги йилларда муттасил оширилаётган коммунал хизмат нархлари аксар аҳолининг мушкул вазиятга солаётгани, оилалар қийналиб қолаётгани айтилади.

Лекин расмийлар маошлар ҳам нархларга муносиб равишда оширилиб келаётганлигини таъкидлайдилар.

Тошкент шаҳар Олмазор тумани маҳаллаларидан бирида истиқомат қиладиган фаолнинг Би-би-си билан суҳбатда айтишича, баъзи турдаги тўловларнинг оширилиши ҳақида аввалдан маълум қилинган, лекин, масалан, транспорт ҳақининг оширилиши ҳақида кўплар фақатгина автобус ёки метрога чиққан вақтлари хабар топганлар.

Унга кўра, маошларнинг ҳар йили оширилишига қарамай коммунал тўловлар кўпларнинг қурби етмас даражага кўтарилган.

Суҳбатдошимиз яшовчи маҳалладаги оилаларнинг ярмидан кўпроғининг коммунал тўловлар юзасидан қарзлари миллионлаб сўмларга етади.

Унинг айтишича, одамлар оила тебратиш мақсадида ўз асосий ишларидан ташқари киракашлик, мардикорлик ё-да шунга ўхшаш йўллар билан маошга қўшимча маблағ топиб кун кечиришга мажбур бўлмоқдалар.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEKFacebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ