Россияда ҳибсга олинган Ўзбекистон фуқароси озод этилди

Ўзбекистон сўрови билан Россияда ҳибсга олинган Шаҳобиддин Ўринов Орлов шаҳар жазо изоляторидан озод этилган.

Фаол Баҳром Ҳамроевга кўра, Оврўпо маҳкамасининг Россия Прокуратурасига талаби билан Ўринов қўйиб юборилган.

Россияда меҳнат муҳожирлигида бўлган Шаҳобиддин Ўринов бундан олдин, 2013 йил май ойида сохта пул ишлатиш моддаси бўйича айбланиб, икки йилга озодликдан маҳрум этилган.

Ўриновнинг ҳимоячисига кўра, иш берувчиси томонидан берилган пулларнинг сохталигини у билмаган. Кейин маълум бўлишича, Ўринов Ўзбекистон сўрови билан қамоққа олинган. Ўзбекистонда унга тақиқланган гуруҳларга аъзолик ва конституцион тузумга таҳдид моддалари билан жиноий иш очилган ва қидирувга берилган.

Москвадаги фаол Баҳром Ҳамроевга кўра, жазо муддати тугаган Ўринов яна ҳибсга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция этилиши маълум бўлгач, Оврўпо маҳкамасига мурожаат этилган.

Ўринов ишини ўрганиб чиққан Оврўпо маҳкамаси уни Ўзбекистонга бермаслик ҳақида қарор чиқарган ва Россияга талабнома юборган.

Айни пайтда Ўриновни Россияда вақтинчалик қочқинлик мақоми олиши ва сўнгра учинчи давлатга чиқариб юбориш бўйича ҳужжатлар тайёрланмоқда, деди Баҳром Ҳамроев Би-би-сига.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса,
  • uzbekweb.netга киринг.

Бу мавзуда батафсилроқ