“Ўзбек раҳбарияти ўзи яратган давлатга ишонмайди”

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Бутун дунёда шов-шувга сабаб бўлган "Панама ҳужжатлари" ортидан, Британия Бош вазири Девид Кэмероннинг ўз молиявий даромади ва солиқ декларацияларини ошкор қилишига тўғри келди.

Шу билан Кэмерон Британия вазирлари ичида ўз ҳисоб-китобини жамоатчиликка очиқлаган биринчи вазир бўлди.

Бош вазир буни "бутунлай очиқ ва шаффоф" бўлиш учун эълон қилаётганини айтди.

“Панама ҳужжатлари”нинг Ўзбекистонга тааллуқлилиги ҳақида BBCUzbek ўзбекистонлик собиқ дипломат Тошпўлат Йўлдошев билан суҳбатлашди.

Ўзбекистонда амалдорлар ўзларининг маош ва молиявий даромадлари ҳақидаги маълумотларни ошкор этмасликлари сабаблари ҳақида гапирар экан, Тошпўлат Йўлдошев, “Ўзбекистон раҳбарияти ҳеч қачон халққа ҳисобот бериб келмаган, уни жамият ҳисобига ҳам қўшмайди” дейди.

“Бошқа томондан, раҳбарият ўзи яратган давлатга, ўзлари тайинлаган мулозимларга ишонмайди. Шунинг учун улар мол-мулкини чет элларда сақлашга ҳаракат қилади”,- деб таҳлил қилади Тошпўлат Йўлдошев.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
• Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.• ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek• Instagram - BBC UZBEK• Twitter - BBC UZBEK• Odnoklassniki - BBCUZ• BEKFacebook - BBC UZBEK• Google+BBC UZBEK• YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)• Skype - uzbekbbclondon• bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса,uzbekweb.netга киринг.