Москвада марказий осиёлик муҳожирлар заҳарланган

Фото муаллифлик ҳуқуқи izvestia.ru
Image caption Меҳнат муҳожирлари

Асосан Ўзбекистон ва Тожикистондан бўлган юздан ортиқ меҳнат муҳожирлари чоршанба оқшоми овқатдан заҳарланиш ташхиси билан касалхоналарга ётқизилган.

Россиянинг нотижорат "ЭТМОС" ҳамкорлик ташкилоти раҳбари Каримжон Ёровга кўра, меҳнат муҳожирлари Туркияга тегишли қурилиш ширкатларидан бирида ишлашган.

Дастлабки маълумотларга кўра, заҳарланишга картошка бўтқаси ва товуқ гўшти истеъмол қилингани сабаб бўлиши мумкин.

Заҳарланганлар сони айрим хабарларда 140 нафар экани айтилмоқда.

Бу овқатни ширкат буюртмасига биноан ошпазлар тайёрлашган.

"Ишчилар бу заҳарланиш воқеаси ҳақида очиқ гапиришни исташмаяпти, улар иш жойларидан ажралиб қолишдан қўрқишади. Кеча кечқурун биз нима бўлганини суратга олмоқчи эдик, полиция ходимлари қўйишмади. Касалхонага ётқизилганларнинг сони юздан ортиқ. Тез ёрдам машиналари заҳарланганлар ҳаётини сақлаб қолиш учун кўчалардаёқ биринчи ёрдам кўрсатишмоқда”, дейди Каримжон Ёров.

Россияда Тожикистон ва Ўзбекистондан миллионлаб меҳнат муҳожирлари ишлашади.

Уларнинг аксарияти энг оғир ва тоза бўлмаган ишларни бажаришга мажбур эканлари маълум.

Ўзбекистон ва Тожикистоннинг абгор иқтисодий вазияти туфайли ҳар йили миллионлаб фуқаролар иш қидириб Россия ва бошқа ўлкаларга кетишга мажбур бўлишади.

Тожикистондан фарқли ўлароқ, Ўзбекистон ҳукумати Россиядаги меҳнат муҳожирлари билан муаммоларни ҳеч қачон очиқчасига тан олмаган ва мамлакатда уларга ёрдам кўрсатувчи ташкилотлар деярли фаолият кўрсатмайди.

  • Bi-bi-si O‘zbek xizmati bilan Whatsapp, Telegram va Viber orqali bog‘lanishni istasangiz, telefonimiz:+44 78-58-86-00-02.
  • TELEGRAMDA ESA kanalimiz - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comga to‘siq bo‘lsa, uzbekweb.netga kiring

Бу мавзуда батафсилроқ