Жамала: “1944” да яширин маъно йўқ

Фото муаллифлик ҳуқуқи Sasha Samsonova
Хонанда Жамала билан суҳбатни BBCUZBEKнинг YouTube каналидан томоша қилинг.

Бир неча ҳафтадан сўнг Стокголмда бўлиб ўтажак “Овронигоҳ” қўшиқ танловида Украинани Жамала тақдим этади.

Унинг “1944” қўшиғи атрофида мунозарали баҳслар тугагани йўқ.

Жамаланинг қўшиғи 1944 йилда Сталин буйруғига биноан Қримдан ёппасига депортация қилинган 250 мингдан ортиқ татарларининг аччиқ тақдирига бағишланган.

Дума депутатлари қўшиқ Россия сиёсатига қарши қаратилган дея, “Овронигоҳ” расмийларини енгил томашани сиёсийлаштиришда айбладилар.

Евровидение қўмитаси тадқиқот ўтказиб “1944” номли ашулада сиёсий маъно топмагани борасида қарорга келди.

Жамаланинг ўзи, ашуланинг яратилишига Қрим татар миллатига мансуб унинг катта бувисининг хотиралари туртки бўлди, деб айтмоқда.

Жамаланинг отаси Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида сургунда туғилган Қрим татар, онасининг чиқиб келиши эса Тоғли қорабоғлик арманилардан.

Табиийки, Жамаланинг ижодида турли маданиятларнинг ранг-баранглиги акс этган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondonbbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг