Чусовитина 7-марта Олимпиадада қатнашади

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Ўзбекистонлик 40 ёшли гимнаст Оксана Чусовитина еттинчи марта Олимпиадада иштирок этади. У Рио-де-Жанейрода шу йил бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон гимнастика терма жамоасига вакиллик қилади.

1992 йилдан бери Олимпия ўйинларида қатнашиб келаётган Чусовитина ўзининг еттинчи иштироки билан гимнастлар орасида рекорд қўяди.

Эркак гимнастлар орасида фақат болгариялик Йордан Йовчев олтита Олимпиадада иштирок этиши билан рекорд қўйганди.

Чусовитина уч карра жаҳон чемпионидир. У, шунингдек, халқаро мусобақаларда тўрт марта кумуш, тўрт марта бронза медалларига сазовор топилган.

1975 йилда Бухорода туғилган Оксана Чусовитина ўз спорт карьерасини 1991 йилда ҳали СССР терма жамоаси таркибида бошлаган.

2002 йилда қон касаллиги билан оғриган ўғлининг тиббий муолажаси учун Германияга кўчишга мажбур бўлган ва 2006-2012 йилларда Германия терма жамоаси таркибида беллашган.

2013 йил у яна Ўзбекистон терма жамоасига қайтди.

  • BBC O‘zbek xizmati bilan Whatsapp, Telegram va Viber orqali bog‘lanishni istasangiz, telefonimiz: +44 78-58-86-00-02.
  • TELEGRAMDA kanalimiz - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+ - BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comga to‘siq bo‘lsa, uzbekweb.netga kiring