Тошкентдан Бухорога тезюрар поезд қатнайди

Ўзбек расмийларига кўра, яқин ойларда Тошкентдан Бухорога тез юрар поезд қатнови йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.

19 апрел куни Бухоро вилоятида Қандим Газни қайта ишлаш мажмуасининг қурилиши бошланиши муносабати билан тантанали маросимда иштирок этган Бош вазир Шавкат Мирзиёев янги поезд йўналиши очилишини ҳам маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, 25 августдан Тошкент-Бухоро оралиғида тезюрар поездларнинг доимий қатнови бошланади.

Қурилиш баҳоси 400 млн долларга тенглиги айтилган.

Тезюрар поезд воситасида ҳозирда 7 соат сарфланадиган масофага 3,5-4 соатда етиб борилиши кутилади.

"Ўзбекистон темир йўллари" ширкати Испаниянинг Talgo корхонасидан 20 йўловчи поезди сотиб олиш учун 42 млн долларлик шартнома имзолаган.

Ушбу поездлар Тошкент-Бухоро йўналишида фойдаланилиши хабар қилинади.

Ўзбекистонда 2011 йилдан бошлаб Тошкент-Самарқанд, 2015 йилдан Тошкент-Самарқанд-Қарши йўналишида "Афросиёб" тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилган.

Аҳоли тезюрар поездларнинг қулайлигини, икки-уч соатда манзилга етиб боришни эътироф этсада, лекин чипталарнинг баҳоси ҳамманинг ҳам чўнтагини кўтармаслигини қайд этади.

Жумладан, Самарқандгача чипта нархи бир кишига 30-40 минг сўм, Қаршигача йўл ҳақи 70-135 минг сўмни ташкил қилади.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг