Беқадр ва беқабр, аммо унутилмаган Ленин ҳақида

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty
Image caption Беқадр ва беқабр

22 апрел куни Шўролар доҳийси Владимир Лениннинг туғилган куни. Бундан чорак аср аввал ҳам миллионлаб совет ўқувчилари учун бу кун қарийб байрам эди.

Шўролар қулаши билан мустақилликка эришган аксарият давлатларда Ленин унутилмоқда, Ўзбекистон каби мамлакатларда эса таъбир жоиз бўлса, унуттирилмоқда.

Россияда эса...Шўро коммунистларининг доҳийси Владимир Лениннинг жасадини сақлаб туриш учун Россия ҳукумати 2016 йилда қарийб 200 минг доллар сарфлаши керак экан.

Аммо сўнгги пайтлар Ленинни ниҳоят тупроққа топшириш масаласи бот –бот кўтарилмоқда.

Россияликларда айни масалага бир томонлама муносабат шаклланмаган.

Ленин 21 январ, 1924 йилда вафот этганди.

Ўшандан бери унинг жасади Қизил Майдондаги мавзолейда сақланади. Яқинда Россия президенти Владимир Путин Президент ҳузуридаги илм-фан ва таълим Кенгашининг мажлисида инқилоб доҳийсининг Россия тарихидаги ўрни ҳақида гапирганди.

Унинг фикрича, Лениннинг фаолияти Совет Иттифоқининг парчаланишига олиб келган. "Россия деб аталмиш бино тагига атом бомбасини қўйишди, кейин у портлади. Жаҳон инқилобининг ҳам бизга кераги йўқ эди", - дея Россия президентининг сўзларидан иқтибос келтиради "Интерфакс" агентлиги.

Россия коммунистлари Президент Путиннинг ўз доҳийлари Владимир Ленин ҳақидаги сўзларидан ғазабга келишган. РФКП Марказий Кенгаши президиуми аъзоси Валерий Рашкиннинг айтишича, Путин Лениннинг Россия тарихидаги ўрни борасида "қаттиқ адашяпти". "Эҳтимол, у Владимир Ильич Ленининг ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги мавжуд барча китобларни ўқимагандир. Назаримда, Владимир Ильич тамалини қўйган асослардан Путин ўз ҳаётида ҳали ҳам фойдаланади", -деган Россия Думаси аъзоси.

Тошкентнинг қоқ марказида Шўролар қулашига довур Ленин музейи бўлар эди. Аммо мустақилликдан кейин кўп ўтмай бу музейнинг номи ўзгариб, Тарих музейига айлантирилганди.

Ижтимоий тармоқларда биз сўраган савол Лениннинг меросига қандай муносабат қилиш билан боғлиқ эди.

Табиийки, унинг мавзолейдаги жасадини борасида ҳам фикр-мулоҳазалар билан қизиқдик.

(Аксарият изоҳлар таҳрирсиз келтирилмоқда –таҳ.)

BBCUZBEK Facebook

Abidjon Hasanov: ... Владимир Ленин, худосиз, атеистларни додаси, уни вактида чакана масжид, черковларни вайрон килишмаган! Атеизм фанини, комунистик партияни асосчиси, дузахга тушувчиларни йулбошчи, рахнамоси! Яна нима дийиш мумкун..., юртимизни мустамлака килган, Уртаосиёга Фрунзени жунатиб халкимизни куч ишлатиб буйсундирган, буйсунмаганларни босмачисан деб уруг авлоди билан кириб ташлаган, аслида босмачи урисларни узлари! Уни кумиб хам булмеди рус комунистлар кумилган жойини зиёратгох килиб олишади! Уни жасадини криматорияда ёкиб, куйдириб, кулини Москва рекага окизиб юбориш керак!!!

Shamsod Buzrukov: Аллоҳнинг иши. Фиръавн каби Аллоҳ буни келажак авлод учун ибрат тарикасида саклаб куйди.

Azlar Freedom: В.И. Ленин жасадининг тупрокка топшириш вакти еттими ёки йукми буни Россия халки хал килади, узбек халки эмас, субъектив фикрни билдирадиган булсак РФда бунга аввалом бор КПРФ тарафдорлари йул куймайди.

Бахром Абдурахимов: Маъқул ! Хохласин кўмсин, хохласин ... , бу русларнинг муаммоси бўлсин, ББС чилар эса ортиқ тилларига талқон солишмасинда, ўз муаммоларимизни қай даражада оқилога ечиш мумкинлиги хақида, ўртага мавзу ташлашсин! Албатта, зерикарли ва оғир масаладир, аммо хаётнинг ўзи, келмоқ ва ўлмоқ - эканглиги, аччиқ хақиқатининг ўзи ҳам зерикарли эмас-ми, шунинг учун ҳам хар хил шоу-шоу деган майнавозчиликларни ўйлаб топиб ётган эмасмизми? . Аммо, зарур мавзулар зерикарли бўлса ҳам ўз-ўзимиз учун ЎҚИЙЛИК, лозим бўлса игнада қудуқ ҚАЗИЙЛИК, акс холда, доимо ва мудом, хали Ленинга, ҳали бошқа мухтарамга қилаверамиз ҚУЛЛИК!!!

Махлие М.К:Нариги дунедаги савол жавобларга кеч колдида анча кутиб колишди уедаям боракосин энди

“Замонга мос келмай қолган ғоялар...”

Jasur Khudaynazarov:Нима бўлганда ҳам Лениннинг ғоялари замонга мос келмай қолди ва у ишонтирган ғоялар ҳаммаси аслида пуч ва сароб эканлиги маълум бўлди, уни биров эсламайди ҳам, ёки бир ғоя сифатида ўрганмайди ҳам...Оддий ўзбек сифатида айтадиган бўлсам, у бизнинг халқимиз доҳийси эмас, шунчаки бир лўттибоз, ёлғончи, холос.

Mukhitdin Boliev: Хар бир даврнинг уз дохийлари булади?Улган одамни тинч куйинглар? Бу муаммо русларники нима килишса узлари билади?Хозир тирикларни гамини ейиш керак.Кейин турли саф-сатани йигиштириб аник фойдали бир иш билан шугулланган маъкул!

Samandar Qodirov: озмунча одамни шурини куритганмиди бу "дахо", хаттоки она ер хам буни кабул килмаяпти энди

Suhrob Xidirov: Ленин тероризимнинг отасидир. Агар Николо Макиавелли терорни назариясини яратган деб тан олинса. Лелин унинг амалиетчисидир. У хокимиятни терор йули билан кулга киритганлиги барчага малум. Бугунги ИШИДчиларнинг рахномоси десак мантикан тугри булади.

Мирза Анвар Хамидов:Менимча уни шу ҳолда сақлаган маъқул. Токи одамлар тарихни унутмасинлар!

BBCUZBEK Одноклассники

ABDULLOH --- :Ленин социализм яьни динсизлик тузумини барпо булишлигига хисса кушган. Унга одамни хисси тушадиган яьни кузга куринадиган, ушлаб курса буладиган, хидидан сезиладиган моддалар киради. Мана шундай моддий нарсаларга ишонилиб гайбий яьни инсонни хисси тушмайдиган нарсалар инкор килинади. Унга фаришталар, жинлар, шайтон хамда Аллох азза ва жалла кабилар киради. Жаннат дузах кабилар хам шулар жумласидандир. Шунинг учун коммунизм социализм тузуми динсизликни устига курилган. Ленин эса шу тузумга асос солган.

Бурхон Жамолов: Тупрокка бериш керак жасатни

хабибилло Дилмурод: Утмиш тарихини хечким узгартира олмаеди, яхшилиги -йомонлиги тарихда колиши керакэкан.

Zevara Axmedova: Ленинни расми бор пули баракали эди барбир яхши яшарди хамма хозирги пулни курби йўқ.Тукинчилик эди

БОБОЖОН ОТАЖОН-УГЛИ: Ленинни жасадини топшириш сиз ва бизга колмаган.Шуролар даврида асарларини укиб инсонлар имтихон топшириб олий маълумот олган. Одамлар ношукур. Факат улиб кетган одамлар устдан ёмонлашади. Хадисларда равон гаплар бор! Улганнинг оркасидан ёмонламанг у узининг хисоб китоб киладиган жойига кетган. Рухини кийнаманглар. Динни давлатдан давлатни диндан ажратган инсон шу. Тарихни купрок укиш керак.

САИД САИДОВ:Владимир Ильични мен дахо сифатида курмайман.у бир неча жиноятлар соясида бир неча марта камалганлари хеч кимга сирмас.у тузумни узгартирмокчи булгани мамлакатни иктисодини жар екасига олиб борди.уруш тактикаларини билмаслиги уни шармандаларча Германияга биринчи жахон урушида пул тулашга мажбур булди.мустакиллик ваьда килинган давлатлар яна мустамлакага айлантирилди.суньиий давлатлар яратдики жабрини мовароуннахр хали яна канча асрлар тортаркин?менга колса уни 20-аср буюк террористи деб атаган булардим.улигини номалум кабр остида кумиш керак

Феруза Фарманова: Биз Ильич чирокларини екиб утирибмиз.Худони тан олганми олмаганми уни хеч ким билмайди.Кимга кандай мен учун Ленин буюк инсон булиб колади.

Султонов Шухрат Давлатович: Дин-бу афюндир. В.И.ЛЕНИН

Abduqayum Nаzаrov (Abduhalilovich) :Э биродарлар руслар бостириб келмаганда англия босиб олардику агар рус босиб олмаганда хозир узбекистон бор булармиди буни худо биларди мен хеч кимни ёмон демиман хар бир инсон хатоси ун жазосини олади лек ленин хам узини замонини лидери эди ва хозир хаёт башкача

  • BBC O‘zbek xizmati bilan Whatsapp, Telegram va Viber orqali bog‘lanishni istasangiz, telefonimiz: +44 78-58-86-00-02.
  • TELEGRAMDA ESA kanalimiz - http://bbc.in/1Si6GlC
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+ - BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (http://bbc.in/1WCQHUC)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comga to‘siq bo‘lsa, uzbekweb.netga kiring

Бу мавзуда батафсилроқ