"Ўзбекистонда матбуот эркин бўлишидан ҳукумат манфаатдор эмас"

Image caption Ўзбекистон матбуоти

Ўзбекистонда Шўроларнинг қайта қуриш сиёсати даврида энди учирма бўлаётган эркин матбуотнинг қанотлари, мустақил журналистларга кўра, президент Каримов даврида шафқатсизларча кесиб ташланди.

"Чегара билмас мухбирлар"га кўра, охирги йилларда сиёсий раҳбарларнинг матбуотга босими кучайган.

Халқаро ташкилотнинг 180 мамлакатдан иборат рейтингида Ўзбекистон 166-ўринни эгаллаган.

"Чегара билмас мухбирлар" ташкилоти Ўзбекистондаги оммавий ахборот эркинлиги билан боғлиқ вазият ташвишланарли бўлиб қолмоқда, деб ҳисоблайди.

Собиқ СССР мамлакатлари орасида Эстония матбуоти 14-ўринни, Латвия 24-, Литва 35-ўринни, Гуржистон матбуоти 64-ўринни, Арманистон 74-, Молдова 76-ўринни, Қирғизистон 85-ўринни,

Украина 107-, Россия 148-, Тожикистон 150-ўринни, Беларус 157-ўринни, Қозоғистонни 160-ўринни, Озарбайжон 163-ўринни, Ўзбекистон 166-чи ва Туркманистон 178-ўринни эгаллаган.

Нима учун Ўзбекистон ҳукумати эркин ва мустақил матбуотга йўл бермайди?

Би-би-си Ўзбек хизмати ўзининг ижтимоий тармоқларидаги саҳифалари ва гуруҳларида, хусусан, Facebook ва Одноклассникида оммавий-ахборот воситаларининг қанчалар эркин ва ё маҳдуд экани масаласини кўтарди.

Президент Каримов бир неча бор ўзбек журналистларини журъатсиз деб танқид қилганига қарамай, нима учун мамлакат матбуот озод эмас?

Президент Ислом Каримов ёлғондакам койиб қўймоқдами журналистларни ва ё...рост сўзламоқдами?

Сиз Ўзбекистон оммавий-ахборот воситаларига ишонасизми?

Аввалига BBCUZBEK Facebook саҳифасидаги фикр-мулоҳазаларга тўхталсак.

(Аксарият изоҳлар таҳрирсиз берилмоқда –таҳ.)

Rusty Rakhmatulla Aliy: эндии права олган одамга сразу aston martin DB 10 мошинасини бермидику!! тахминан шунака нарса! додамиз роса акилли и адолатлила! умирлари узок бусин!

Anvar Ikramov: Нимага бериб булмайди? Хато фикр! Б категория права олган вактни узида бугатти верйрон хам хайдайверади. Улада тем более осон, иккита педаль …Ундан кура москвич кийин бошкаришда!

Rustam Karim: И.Каримов хакикатни ёритувчи матбуот,хакикатни гапирувчи имом-уламолардан ва оппозициядан кўркади чунки ....И.Каримов ич-ичидан Коммунист ва ўз хаётидан кўркади!21 асрда Европада хукуматни истефосини ва агдарилишини ОАВлар бажариб келяпти!ОАВлар халкни кон тўкилиши ва фукаровий урушларни олдини олиб,халкка фаровон хаёт та'минлаб келяпти!Качон Европа ва Америка кит'аларида охирги мартда конлик инкилоб бўлган?!Конлик инкилобларнинг бўлмаслигида,АОВларнинг катта хизмати бор!!!

Mukhitdin Boliev: ВВС Ўзбекдагилар! Ҳар нарсани бу ерда ёзиш керак эмас?Ўзларинг кимларнинг ҳисобидан кун кўраяпсизлар?Кимларнинг ноғорасига уйнаяпсизлар?Ўзбекистонни тинч қўйинглар? Ана Демократия ўрнатишди ўша америкаликлар натижа нима бўлди,Ироқ,Сурия,Миср,Ливия давлатлари пароканда бўлди-ку?

Diyora Tursunova: (Каримов) адолатли бўлганида 25 йил эмас, қонунга кўра 7 йилда ўз ишини қойил қилиб қўйган бўларди. Ҳақиқат йўқ бизада ва ҳақиқатдан қўрқишади. Ҳаммаси тилёғламалик, мақтовбозлик ва тилакбозликдан бошқа нарса эмас. Юртимизга ҳақиқатли ва соф виждонлилар керак!

Ali Khan: Каримов кўп нарсадан бехабар деган сафсатага ишониш жуда қийин. Шунчаки танқидни ёқтиришмайди. Конституция ва бошқа қонунлар номигагина қабул қилинган. Халқнинг ҳукуматдан ҳафсаласи аллақачон пир бўлган. Уларни ушлаб турган ягона нарса бу мамлакатдаги тинчлик...

Бахром Абдурахимов:BBC журналистлари , хеч бўлмаганда сизлар касбдошларингизга солидарность-бирдамлик изхор этингизлар, Ўзбекистонлик футбол жонкуяри Зафаржон Имомхўжаевнинг тақдири билан қизиқинглар. Мен, шахсан у йигитни экран орқали танийман холос ва хозирги тақдиридан бехарбарман, аммо унинг нафақат футбол учун, балким хақиқатни очиқ ва аччиқ айта билган бир ўзбекистонлик журналист бўлганлиги учун , унга ихлосим баланд. Зафар каби жонкуярлар , корчалонлар - зўрлар қурбонига айланиб қолаверса, Ўзбекистонимизда нафақат футбол, нафақат эркин матбуот, балким эркин фикр , хаттоким эркин нафас ҳам олиб бўлмай қолади! Сизлар ҳам асли ўзбексизлар ва шу азиз Ўзбекистонимизда барча сохада ривожланиш ва фаравонлик, шу жумладан эркинлик ва адолатни истайсизлар деган умиддаман. Сизнинг қўлингиздан келади: ЎЗ.Ф.Ф ва СПОРТ Т. К.га: -"Зафарни-футбол шархини -экранга- футбол ишқибозларига қайтаринг" -акциясини қуллаб - қувватланг ва ташкил қилинг. Ишонинг бу нафақат мен учун, нафақат футбол учун, нафақат ишқибозлар учун, балким ҳаммамиз ва миллатимиз келажагимиз учун ҳам мухим, олдга бир қадам !

Mexmet Chelebey: Эркин матбуот йук дейсизларми? Матбуотни узи йукку,эркинлиги кейин мухокама килиниш керакмасми? Обуна мажбурийлиги буйича дунёда биринчи ракамда тургандир...

Farkhod Abdurakhmonov: Менимча, дунёдаги биронта ҳам давлатда матбуот тўлиқ даражада, яъни мутлоқ ҳолатда эркин эмас. Ҳар қайси мамлакатда матбуот давлат томонидан тартибга солиб турилади ва бошқарилади. Аммо демократик қадриятлар ривожланган мамлакатларда матбуотнинг эркинлик даражаси нисбатан юқори ҳисобланади. Мазкур жамиятларда матбуот тўртинчи ҳокимиятга айланган, оммавий ахборот воситаларида фаолият кўрсатувчи журналистлар воқеъа ва ҳодисалар ҳақида ҳар томонлама объектив маълумотлар беришга ҳаракат қиладилар. Айни пайтда ушбу ўринда халқаро майдондаги зиддиятли ҳолатларни баён этишда объективлик етишмаслигини ҳам таъкидлаш ўринлидир. Яқинда ўзимизнинг матбуотда бир ҳарбий кишининг ахборот уруши, медиаманипуляция тўғрисидаги мақоласини ўқиб чиқдим. Мақола муаллифи хориждаги оммавий ахборот воситаларини давлат назорат қилиши ҳамда улар томонидан бериладиган маълумотлар ҳамма вақт ҳам холис эмаслигини уқтириб, медиаманипуляциядан ҳимояланиш воситаси сифатида ўзимизнинг матбуот, радио ва телевидениямиз каналларига мурожаат этишни тавсия этган. Демак, муаллифнинг фикрича бизнинг ОАВлар энг тўғри ахборот берадиган манба ҳисобланар эмиш. Шахсан мен бунга ишонмайман, чунки телевидения каналларида асосан фақатгина ютуқлар ҳақида гапирилади, деярли барча кўрсатувлар ҳам мақтов ва олқишлардан иборат, гўёки бизда ҳеч қандай ижтимоий, сиёсий, иқтисодий камчилик ҳамда нуқсонлар умуман йўқдек. Баъзида бериладиган танқидий материаллар эса буюртма асосида тайёрланади ёки айрим эфирга узатиладиган хато ва камчиликлар ҳақидаги дастурларда сабабчилар қилиб ҳамиша паст бўғиндаги, маҳаллий ҳокимият даражасидаги шахслар кўрсатилади. Эркин фикр, мустақил фикр ва шунга ўхшаш ҳоказо дастурларда деярли эркин фикрни эшитмайсиз, ушбу дастурларда иштирок этувчилар у ёки бу муаммоларни кўтариб чиққан бўладилар ҳамда уларнинг танқид объектлари бевосита оддий фуқаролар бўлиб чиқади. Газета ва журналларнинг айримларини истисно этганда кўпларида мантиқсиз, кераксиз маълумотлар ёритилади. Матбуотга қанчалик кўп эркинлик берилса ва унинг баробарида журналистларнинг масъулиятлари оширилса, шунчалик жамиятимиз олдида кўндаланг бўлиб турган долзарб муаммолар очиқланади, шаффофлик таъминланади, инсонлар реал, ҳақиқий ахборотга эга бўладилар. Афсуски, кўплаб раҳбарлар ва айниқса, ўз лавозимига лойиқ бўлмаган, иш фаолиятида кўпгина қинғир-қийшиқ ишларни амалга оширадиган масъул шахслар ўзларининг ҳақиқий башараларини намоён бўлишидан қўрқадилар. Шунинг учун бундай раҳбарлар ҳеч қачон матбуот эркин бўлишини истамайдилар. Журналистлар журъатли бўлишлари учун уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини реал кафолатлайдиган шарт-шароит яратилмоғи лозим. Раҳбарларда сўз ва иш бирлиги мужассамлашган бўлмоғи ҳамда цензураларга чек қўйилмоғи жуда ҳам зарур ҳисобланади. Сўз ва матбуот эркинлиги, демократик қадриятлар, очиқ, адолатли жамият қоғозда эмас амалда ўзининг ифодасини топиши даркор.

Актам Ахмедов: Тролларнинг жазавага тушганидан куриниб турбдики, юкоридан каттик топширик олишган. Рустамжон, уларни вайсашига кулок солманг, улар хатто кул хам эмас, чунки куллар вакти- вакти билан,зулм ошиб кетганда кузголон кутариб туришади. Бундайларни таърифини услуг козок ёзувчиси Ч.Айтматов бир суз билан аник берган -"Манкурт".

Улугбек Каримов: Тугри Ислом Абдиганивеч Каримов бобомиз тугри йулдан борйабдилар чунки йуртимиз тинч ота онамиз опа Ака сингилларимиз кариндошларимиз хамма хаммаси бошимизга сог ОМОН йуришибдику силага йана нима керак??? Мана мактабларда коллежларда та' лим олиш бипул...

Марифжон Мирзаев: Сиёсат бошка,хаёт бошка.Менимча И. Каримов позицияси жуда тугри.У жуда кучли сиёсатчи.

Zulfiya RuziMukhammad:Бизада журналистлар факат эртак езишади J Севги хакида.

Бахром Абдурахимов: Авваласи дунёда наинки матбуот, балким жамики хаётнинг ўзи нисбийдир, хеч бир нарса абстракт-мутлақ-якка эмас, Худодан бошқа, шунинг учун ҳам ғарб матбуоти ҳам нисбатан эркиндир, аммо нисбий бўлсада эркиндир Нега бизда матбуотдан қўрқади экан? 1,Авваласи матбуот вазифаси нима ? Албатта воқеиликни кенг тарқатишдир-тахлил қилишдир- суриштиришдир ва хақиқатни тагига етишдир! Хукумат эса воқеиликни кенг тарқалишини, хақиқатни кенг жамоатчилик назарига етиб боришлигини истамайди. Сабаби эса маълум ...! Ўзбек матбуоти эса, фақат қилинган ва қилинмаган ишларни бир ёқлама мақтайди-хукуматдан мақсад олади-мақсаддан мантиқ ясайди, гарчанд анча мунча ишлар-қурилишлар амалга ошаётган бўлсада - ўша қурилишларда ҳам инсон омили ҚАЙ ДАРАЖАДА ??? Бу алоҳида мавзу!, Аслида халқнинг муамоси -хақсизлик- адолатсизлик биёр, у хақда ўзбек матбуоти оғиз жуфтлашга ночор -фонограммага гирифтор. Ана шунинг учун ҳам эркин ва мустақил матбуот , хукумат манфаатларига тўғри келмайди, акс холда барча хақиқатлар очилиб қолади ва .... ? Айнан хақиқатга тик қара олмаганлиги - қўрққанлиги учун ҳам мустақил матбуотдан қўрқади, Сабабиким ўзбекда мақтовга мойиллик жуда кучли, бу эса танқидга тоқатсизликни-ман-манликни кучайтиради, бу эса эркин сўзловчи-хақиқатни истовчи танқид қилувчиларга нисбатан зуғумни кучайтиради , алқисса шунга хукумат эркин матбуотни истамайди десак тўғрироқ бўлар эди. 2. Матбуотнинг кучи нимада? Матбуот хақиқатни суриштирув орқали тахлил қилиб кенг жамоатчиликка тарқатиши маълум, аммо унинг кучи, айнан кенг жамоатчиликда, халқнинг фаол позициясида, халқ цепной реакция орқали ўз позицясини фаол билдирмаса, матбуотнинг хеч қандай кучи ҳам ахамияти ҳам бўлмайди. Аслида ғарб хукуматлари ҳам танқидни кўп ҳам хўш кўрмайди , аммо матбуотда эълон қилинган хақиқатга, кенг омманинг фаол фикридан қўрқади ва шундан матбуот ўз кучини ва ўз ўрнини олади, хукумат эса ҳисоблашишга мажбур бўлади. Демак: матбуот сўзи-халқ кўзи, матбуот кўзи-халқ сўзи ва натижада хукумат бир ўзи, йўқдир қарши айтишга бирор сўзи ва тоқат қилишга мажбурдир! Бизда-чи, фақат матбуот кўзи эркин эмасми ё халқнинг, матбуот сўзи эркин эмасми ёки халқнинг, хукумат кўпроқ айбдорми ёки матбуотми ёким халқми ? Товуқ айбдорми ёхуд тухум ?

BBCUZBEK Одноклассники

---- М ----: (Матбуотга) ишониб бўлмайди

Жахангир Кенжабаев:ОАВ Еркин булиши учун аввал мухбир, Журналистлар умуман олганда хаммалари рост, тугри ва Айни дамда хакикатни йозиши ва оммага олиб чикиши керак!!! Ростдан хам журналистларимиз журатсиз йоки (слабый) чунки коркишади... Нимада? Буни сизу-биз яхши била миз... Бу биринчи тамони.. Енди иккинчи тамониям бор Халкга йетказадиган хабарлари факат огзаки гаплару ширин хайотлар... Шахсан озим ОАВ га еркинлик берилиши тарафдориман.. Колганини хулоса киласизлар чунки копчиликни фикри меникидек булса керак

ÚzBèK TíGèR: Цензура ўрнатилган

Нодир Зек: Узбекистон журналислари хакикатни ёзгани учин ойли омайди хукумат нимани буйирса шуни ёзади кегин ойли маош олади

Nargiz Abduxoliq:Э кизик гап булди ахир тв да ватанимиз жаннату, суз эркинлиги макталиш ва макташ эркинлиги лаганчилик эркинлиги букилиб тазим килиш эркинлиги, карсакбозлик эркинлиги авторитаризм эркинлиги эххеееее куууп эркинликлар бор ...Кайси шароит (бор Ўзбекистонда)гастербайтерликми е маошни йигирма фоизидан кечиб накд килишми четга сотилаетган электр ва газми е порахурликми, лаганчилар ва буйрукбозликми еки конуний конунсизликми, э'тикодга килинаетган хужумларми е суз эркинлигини ман этишми олимларни сазойисими е еппасига саводсизга айланаетган халкми кайси шароит у яратилган кайси?

ХАЗРАТИ УМАР ХИДОЯТЛАНГАН: Энди сиз каранг бир ишхона очдингиз савдо йук кам булади.Соликни шахарни солиги буйича нархладида улар кетди. Сиз савдо килолмадингиз. Улар ойда келди. Солик диди. Савдо яхшимас менам ортикча савдо килолмадим. Дидингиз. Улар фарки йук йукса еп диди. Яшаш керак бердингиз вакт утди. Яна келди. Яна уша ахвол. Тутайсиз. Сизга колмади. Бола чакангизни риски ашиндан эди. Шаройитдан кеб чикиб озми купми ажровди. Бердингиз соликка. У кунмади. Сиз нима киласиз кулсиз карабсизки тайер мадикор. Капан гадо нимаю сиз нима булдингиз уни олдида. Шарият шаройит дийди. Бу эса адолат дийилади. Шахарга солик кишлокка солик. Алохида шаройитдан холатдан мухитдан ахволдан келиб чикиб шарият буйича конунга мувофик нарх солик белгиланади.

Бекзод Тулаганов (PRDX CREW) : Озгина сабр...Ҳали чўпонларимизам саройли бўлади!

Асиля Абдуллаева: Подшоҳ Аллоҳнинг ердаги сояси, ким Аллоҳнинг қудратига терс чиқа олади? Аллоҳ саралаган ва суйганини подшоҳ этиб тақдир қилади...

ХАЗРАТИ УМАР ХИДОЯТЛАНГАН:Подшох качон Аллоҳнинг сояси булади.Качонки хар тарафлама хақ булса анашундагина у подшо Аллоҳ сояси булади.

  • Bi-bi-si O‘zbek xizmati bilan Whatsapp, Telegram va Viber orqali bog‘lanishni istasangiz, telefonimiz:+44 78-58-86-00-02.
  • TELEGRAMDA ESA kanalimiz - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comga to‘siq bo‘lsa, uzbekweb.netga kiring

Бу мавзуда батафсилроқ