Тошкент зилзиласининг 50 йиллигини хотирлаб

Фото муаллифлик ҳуқуқи mytashkent.uz

26 апрел Ўзбекистон тарихига пойтахт Тошкентни ларзага солган кучли зилзила куни бўлиб кирган.

Расмий маълумотларга кўра, 1966 йилги зилзила кучи Рихтер шкаласи бўйича 8 балл бўлганди.

Зилзила оқибатида шаҳардаги кўплаб уйлар вайрон бўлгани ва аҳолининг учдан бир қисми бошпанасиз қолгани ҳам айтилган.

Шундан сўнг собиқ Иттифоқнинг турли бурчакларидан кенг қамровли ёрдам юборилиб, Тошкент икки йил ичида қайта қурилди ва аввалгидан деярли мутлақо ўзгача замонавий шаҳар тусини олди.

Ўша вақтда турли республиклардан келган қурувчилар томонидан қурилган биноларнинг кўпларида "Тошкентга туҳфа" деган ёзувлар ҳам битилганди.

Лекин фотограф Умида Аҳмедованинг Би-би-си билан суҳбатда айтишича, қайсидир сабаблар билан бу ёзувларнинг кўпи ҳозирда ўчириб ташланган.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг