Россия элчилиги Георгий тасмаларини тарқатиш бошланганини эълон қилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи RIA Novosti

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси истаганларга Георгий тасмасини текин тарқатиш бошлангани ҳақида хабар тарқатган.

"Ўзбекистонликлар орасида машҳур бўлган акция мана бир неча йилдан буён ўтказиб келинади. Мисол учун, ўтган йили элчилик тарафидан тарқатилган ленталар сони бир неча мингдан ошиб кетди. Уларни автомобилларнинг антенналарида, ўқувчиларнинг рюкзакларида, болалар аравачасида, аёллар сумкаларида ва кийимлар кўкрагида кўриш мумкин эди. Георгий тасмаси тантанали тадбирларнинг, мактаблардаги фахрийлар билан анъанавий учрашувиларнинг, байрам сайлларининг рамзига айланди. Акцияга Улуғ Ватан уруши ветеранлари "оқ фотиҳа" бердилар, лекин биринчи галда иштирокчилари ёш инсонлар бўлдилар", дейилади Россия Федерациясининг Тошкентдаги элчилиги матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Бундан ташқари, бу йил биринчи марта Тошкентда "Ўлмас полк" деб номланган тантанали тадбир ўтказилиши хабар қилинмоқда.

Ушбу тадбирнинг ташаббускорлари Ўзбекистондаги жамоатчилик вакиллари, "Ветеран" жангчи фахрийлар ва ногиронларнинг бирлашмаси бўлишипти.

"Ўлмас полк" тадбирининг иштирокчилари Тошкентдаги "Биродарлар қабристони"да йиғилиб, Иккинчи Жаҳон уруши ва бошқа урушларда ҳалок бўлганларни хотирлашга қарор қилганлар.

9 май Қизил Армиянинг немис фашистлари устидан ғалабага эришган кун сифатида 1945 йилдан буён байрам сифатида нишонлаб келинади.

СССР замонида бу кунда ҳарбий парадлар ўтказилган.

Шўролар Иттифоқи парчаланганидан кейин Ўзбекистон раҳбарияти 9 май санаси куни мазмунини ўзгартиришга қарор қилган.

9 май Ўзбекистонда Хотира ва Қадрлаш куни сифатида нишонланади.

Охирги йилларда Россияда 9 май байрами Георгий тасмаси билан безалмоқда, ташаббускорлар фикрича, бу урушда жонини фидо қилган инсонларга ҳурмат ва улар хотирасини эслашни англатилиши лозим.

Лекин сўнгги йилларда Ўзбекистонда Георгий лентаси XIX асрнинг иккинчи ярмида Марказий Осиёни босиб олган, ўз ватанини босқинчилардан озод қилиш мақсадида қўлига қурол олган инсонларни қирган Чор Россияси армияси аскарларига берилган мукофот экани эслатилмоқда.

Ғалаба куни Георгий тасмаси машмашалари билан қаши олиндиЎзбекистон жамиятини иккига бўлиб қўйган Георгий тасмасининг сири нимада?Сўров: Георгий лентаси ўзбеклар учун нимани англатади?

Социал тармоқларда Георгий тасмаси атрофида баҳслар қизиган, бу ленталарни тақмаслик чақириқлари янграйди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ