"Тошкентликлар трамвай билан видолашмоқдалар"

Image caption Айрим трамвайлар атиги 5 йил олдин сотиб олинганди.

Ҳар қайси кун Тошкент трамвайи учун охирги кун бўлиши мумкин.

Шунинг учун болалар билан трамвайга миниб қолишга шошилмоқдалар Ўзбекистон пойтахти яшовчилари.

Тошкентнинг охирги трамвайи қачон йўлга чиқиб сафарини тугатадиган кун ҳали эълон қилинганича йўқ, шунинг учун тарихга айланиб қолиши мумкин бўлган трамвай ичида ва ёнида хотира учун фотосуратга тушишни истаётганлар ҳам кўпайган.

Image caption Инсонлар трамвай ичида хотира учун фотосуратга тушмоқдалар.

Тошкент трамвайи фаолиятини тўхтатишга қарор қилингани жаҳон оммавий ахборот воситаларининг ҳам эътиборини тортган.

Би-би-си Жаҳон хизмати веб-сайтида эълон қилинган мақолада социал тармоқлар фойдаланувчиларининг ҳам фикр-мулоҳазалари берилган.

90 километрлик Тошкент трамвайининг тармоғини тўхтатиш ва 80 тача вагондан иборат трамвай флотини сотиш қарори ҳақида март ойида эълон қилинди.

Image caption Айримлар фикрича, Тошкент шаҳар ўзига хослигини намойиш этиб турган бир унсуридан айрилади.

Тошкент ҳокими Раҳмонбек Усмонов айтишича, трамвайлар зарар келтираяпти ва шаҳарнинг гавжум кўчаларида транспорт ҳаракатини секинлаштираяпти.

Аммо кўплаб пойтахт яшовчилари бу қарорнинг оқиллигини шубҳа остига оладилар ва Интернет ижтимоий тармоқлари трамвайни йўқотаётганларидан қайғуларга "тўлиб кетган".

Инсонлар ўзларининг трамвай билан бирга тушган фотосуратларини Интернет тармоқларида бошқалар билан бўлашишаяпти.

Image caption Айрим трамвай ишқибозлари 1950 йилларга оид тарихий фотоларни ҳам эълон қилганлар.

Бир аёлнинг маҳаллий матбуотга айтишича, ўғилчасини трамвайнинг ичида суратга олган ва ўғли бир кун келиб онаси ўзини трамвайга миндирганини ёдида сақлаб қолишини хоҳлайди.

Шаҳар ҳокими жаноб Усмонов айтишича, трамвай қулай транспорт воситаси деганини англатмайди, шунинг учун ҳам минглаб йўловчилар трамвай ўрнига автобус ва метрони афзал кўрмоқдалар.

Трамвайнинг темир йўлларини олиб ташлаш кўчаларни кенгайтириш, айрим йўлларда тиқилинчнинг олдини олиш имкониятини беради, дея қўшимча қилган Тошкент ҳокими.

Тошкент трамвайи Марказий Осиёдаги энг кекса трамвай тармоғи бўлиб, унинг илк линияси 1912 йили очилган.

Image caption Тошкентнинг охирги трамвайи августда охирги марта депога ҳайдаб борилиши хабар қилинди.

Социал тармоқлардаги айрим фойдаланувчилар трамвай тизимини ҳимоя қилиб чиққанлар, трамвайларни қулай ва саёҳат қилишнинг "яшил йўли" деб таърифлаганлар.

Тошкент трамвай тизимини ривожлантириш учун узоқ йиллар ва кўп маблағ сарфланганини эслатганлар муштарийлар.

Трамвайни "фақатгина транспортнинг бир кўриниши" эмаслигини таъкидлаган кўплаб фойдаланувчилар Тошкент ўзини Тошкент қилиб турган аниқ бир характеридан мосуво бўлади, дея фикр қолдирганлар.

Умид Абдуллаев шундай ёзган: "Балки бир неча йилдан кейин Тошкентнинг кейинги расмийлари катта хато қилиб қўйганини англаб етарлар ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш мақсадида яна трамвай йўлларини қуриб, трамвай сотиб олиш керак деган қарорга келарлар".

Image caption Трамвай изларини қўпориш анчадан буён давом этмоқда.

Анна Юрцевна ёзади: "Афсус, менинг болам ҳеч ҳам трамвайни кўрмайди".

Трамвай йўлларини қисқартириш ишлари 1999 йили бошланган. Трамвай линиялари мунтазам ёпилиб келаётганига қарамасдан, Тошкент расмийлари Россия ва Чехиядан янги-янги трамвайларни сотиб олишда давом этаверганлар. Айрим янги трамвайлар Тошкентга олиб келинганига 5 йил ҳам бўлгани йўқ.

Александр нуязин шундай ёзади: "Атиги беш йил фойдаланиладиган нарса учун давлат нега шунча кўп пулни сарфлади? Ва бунинг учун ҳеч ким жавобгар ҳам бўлмайди".

Image caption Тошкентнинг илк трамвайи 1912 йили темир изга тушган эди.

"Аҳмоқлар, янги трамвайнинг ҳар бирини улар ўртача 300000 доллардан яқиндагина сотиб олишган эди", деб ёзган Счастливая Папа".

Транспорт расмийларига кўра, икки асосий трамвай йўли қатнови апрель ойида тугайди ва Тошкентда атиги иккита линия қолади. Бу линияларни ҳам июнь ойида ёпиш мўлжалланган. Темир изларни олиб ташлаш ишларини эса август ойида якунига етказиш режаланган.

Кўп тошкентликлар охирги марта трамвайга миниб қолишга шошилганлар.

Фейсбук фойдаланувчиларидан бири Артур Пашас эса трамвайни умрида биринчи ва охирги марта ҳайдаб кўргани ҳақида ёзган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ