Таълим тизими: 'юксак маънавият' ва коррупция

Жаҳон Банки Ўзбекистон таълим тизимидаги ислоҳотлар учун 42 миллион доллар маблағ ажратган.

Ўзбекистон матбуотининг хабарларига кўра, 42.2 миллион доллар миқдоридаги маблағ "Ўзбекистон олий таълим тизимини замонавийлаштириш" лойиҳасига сарфланади.

Банк матбуот хизматининг билдиришича, кредит Халқаро Тараққиёт Ассоциацияси (IDA) томонидан ажратилган.

Лойиҳа 2016-2023 йиллар давомида амалга оширилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон таълим тизими мамлакатдаги энг коррупциялашган соҳалардан бири ҳисобланади.

Таълим тизимидаги коррупция аввалроқ а мамлакат Бош прокуратурасининг махсус йиғилишида муҳокама этилган.

Бош прокуратура вебсаҳифасида чоп этилган хабарда айтилишича, учрашув "Коррупция миллий хавфсизликка хавф" дастури доирасида ўтказилган.

Ўзбекистоннинг Фарғона водийсидаги мактаблардан бирида ўқитувчи бўлиб ишлаган аёлнинг Би-би-сига айтишича, мамлакат мактабларида порахўрлик ва коррупция жуда кенг тарқалган ва ҳатто ўқувчилар ораисда "одатий кўриниш" сифатида қабул қилинади.

Суҳбатдошимиз бутун таълим тизимидаги ўқитиш сифати ҳам тушиб кетганлигини айтади.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Фарғоналик ҳуқуқ фаолининг айтишича, сўнгги пайтларда маҳаллий ўқитувчиларнинг порахўрлик ва коррупциядан шикоят қилиш ҳоллари ортган.

Ишсизлик даражаси баланд бўлган Ўзбекистонда маошлар нисбатан барқарор бўлган таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги иш ўринлари учун рақобат катта экани кузатилади.

Бу эса, ўз навбатида таълим тизимида таниш-билишчилик ва порахўрлик ҳолатларининг кўпайишига олиб келган.

Маҳаллий фаолнинг айтишича, Риштон туманидаги мактаблардан бирида кузатилаётган ҳолат бутун республика учун симптоматик бўлиши мумкин.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Президент Ислом Каримов Ўзбекистон таълим тизимини бошқа мамлакатларга ўрнак сифатида тақдим этиб келади.

Президент аввалроқ хорижий дипломатларга агар мамлакат келажагини кўрмоқчи бўлишса, мактаб ва коллежларга ташриф юбуюриб, ўқувчи-талабалар билан мулоқот қилишни маслаҳат берган.

Сўнгги йилларда ҳукумат "ислоҳот" деб тақдим этадиган давлат дастурларига президентнинг "Маънавият-енгилмас куч" номли ибораси шиор қилиб олинган.

Аммо соҳа мутахасисларига кўра, амалда ҳеч қандай ислоҳот йўқ, фақат баландпарвоз шиорлар бор, холос.

Сўнгги йилларда таълим муассасалари ва бутун соҳа, жумладан, юқори малакали ўқитувчилар ҳам маҳаллий ҳокимиятларнинг қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва бошқа ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги давлат режаларини бажариш мақсадларига бўйсундирилгани кузатилади.

Маҳаллий ўқитувчилар жойларда намунали қишлоқ уйларини қуриш, турли-туман ҳашар ва пахта теримига мажбурланаётганларидан шикоят қилиб келадилар.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг