Матбуот эркинлиги куни Ўзбекистонда нимани англатади?

Фото муаллифлик ҳуқуқи RIA Novosti

3 май- Халқаро матбуот эркинлиги куни.

Хабарларга кўра, ушбу сана муносабати билан Тошкентда 25 апрелда бошланган матбуот кунлари 11 майгача давом этади.

Унда Ўзбекистондаги нодавлат теле ва радиокампанияларнинг 100 дан ортиқ вакиллари иштирок этишади. Шунингдек, хорижий мутахассислар иштирокида журналистлар учун мастер класслар ташкил этилади. Бундан ташқари, республикадаги энг яхши журналистлар "Олтин қалам" мукофоти билан тақдирланишади.

Бироқ, аксар кузатувчилар Ўзбекистонда матбуот эркинлиги кунида ўтказиладиган тадбирларни умуман сўз эркинлиги устидан кулиш сифатида баҳолайдилар. Халқаро ташкилотлар эса Ўзбекистон ҳукуматини матбуот эркинлигига тўсиқ қўймасликка чақирадилар.

Фото муаллифлик ҳуқуқи non

"Чегара билмас мухбирлар" халқаро ташкилот ҳисоботларида Ўзбекистон матбуот эркинлиги бўғилган энг ёмонлар қаторидан тушмай келади.

Халқаро ташкилотнинг янги ҳисоботида ҳам 180 мамлакатдан иборат рейтингида Ўзбекистон 166-ўринни эгаллаган.

"Чегара билмас мухбирлар" ташкилоти Ўзбекистондаги оммавий ахборот эркинлиги билан боғлиқ вазият ташвишланарли бўлиб қолмоқда деб ҳисоблайди.

3 май Жаҳон Матбуот эркинлиги куни арафасида қатор хорижий инсон ҳақлари ташкилотлари дунёдаги тазйиқ остидаги журналистларнинг аҳволига яна эътибор қаратишга қарор қилган, у журналистлар орасида ўзбекистонлик тутқун ижодкорлар Дилмурод Саййид, Муҳаммад Бекжонлар ҳам бор.

Би-би-си Тошкентдан фаол Дилором Исҳоқовани суҳбатга чорлаб, жаҳон матбуот эркинлиги куни Ўзбек матбуоти учун қандай аҳамиятга эга? Ҳақ сўз учун курашган ва курашиб келаётган журналистлар жамиятда қандайдир тарзда ҳимоя қилинган ҳолатлар учрайдими?- деб сўради.

Дилором Исхоқованинг айтишича, Ўзбекистонда журналистика бир қолипга солинган ҳолда ишлашига кўп йиллар бўлган. Ҳаётдаги иллатлар ва муаммолар йўқ бўлмаслигига "Олтин қалам" ва бошқа шунга ўхшаш мукофотларни олиб ўзини "бахтли" сезиб юрган журналистлар ҳам айбдор. Улар ҳақ сўзни айта олмайди, айтса ишдан кетади. Ана шундай принциплар билан журналистика яшаб юрибди, дейди Дилором Исхоқова.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ