Хадича Исмоилова мукофотланди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Azadliq Radiosu RFE RL

Озарбайжонлик таниқли журналист Хадича Исмоилова ЮНЕСКОнинг матбуот эркинлиги учун Гильермо Кано номидаги бутунжаҳон мукофоти билан тақдирланган.

Журналистларни мукофотлаш маросими Бутунжаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан Хельсинкида бўлиб ўтган.

Гильермо Кано мукофоти дунёнинг турли чеккаларида матбуот эркинлиги ва ҳимояси учун ҳисса қўшган журналистларга ва ташкилотларга берилади. Мукофот 1986 йил Боготода ўзи ишлаган рўзнома редакцияси олдида касбий фаолияти учун ўлдириб кетилган колумбиялик журналист ва редактор Гильермо Кано шарафига унинг номи билан аталган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи

25 минг доллардан иборат мукофот пулини Хадича Исмоилованинг онаси Элмира Исмоилова қабул қилиб олган ва қизининг мурожаатини ўқиб эшиттирган. Хадича "адолат учун кураш"ишини айтган.

Озарбайжон ҳукуматидаги энг юқори мулозимларнинг коррупцияга алоқадорлигини ўрганган журналист Хадича Исмоилова маҳкама томонидан 7,5 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Шахсан Президент Алиев оиласининг ашаддий танқидчиси Хадича Исмоилова солиқ тўламаслик, ноқонуий тадбиркорлик фаолияти волиб борганлик ва хизмат вазифасини суистеъмол қилишда айбдор деб топилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Bertus Bouwman

Халқаро инсон ҳақлари ташкилотлари Исмоилова устидан маҳкама сиёсий мазмундалиги, унга қўйилган айбловлар сохталигини айтишган. Оврўпо Кенгаши, ОХҲТ, БМТ ташкилотлари, АҚШ ва Британия урналистни озод қилишга чақирган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг