Ўзбекистонда битириш кечалари тақиқланди

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги бу йил мактабларда битирув кечалари ўтказилишини тақиқлаган.

Қатор матбуот нашрларининг мактаб директорларига асосланиб хабар қилишларича, директорлардан битирув кечалари ташкил этилмаслигига кафолат бериб тилхат ёздириб олинаяпти.

25 майдаги охирги қўнғироқ маросимлари ҳам очиқ майдонларда ўтказилиши, бу маросимларни давом этиш муддати 1 соатдан ошмаслиги талаб қилинмоқда.

Пойтахт мактабларида битириш кечаларининг тақиқлангани ижтимоий тармоқларда баъзи норози фикрларга сабаб бўлган, шунингдек, ёқлаганлар ҳам.

Битириш кечаларида кийиш урфга айланган қизларнинг узун, қимматбаҳо кийимлари баъзи кам таъминланган оилаларни мушкул аҳволга солиб қўйгани айтилган.

Шу билан бирга, йигит-қизлар мактабдаги битириш кечаларидан кейин уйлари ёки ресторанларда дабдабали зиёфатлар уюштириб, машҳур қўшиқчиларни чақиришлари каби ҳолатлар ҳам учраши келгусида одатга айланиб қолмаслигидан хавотирлар билдирилган.

Шундай экан, битирув кечаларининг тақиқлангани яхшими ёки ёмон?

Фарғона вилояти Риштон туманидаги лицей ўқитувчиси Баҳодир Элибоевга кўра, мактабларда битирув кечалари-охирги қўнғироқлар ўрнига "хайр мактаб-салом коллеж" деган иборани ишлатиш кераклиги уқтирилган.

Унинг сўзлашича, битириш кечалари ташкил қилиниши орқасидан, кўп ёш йигит-қизлар мактабни битирганларини нишонлаб, кеч соатларда қолиб кетганлари, баъзида кўнгилсиз ҳодисалар юз бергани сабабли турли базм-зиёфатлар ўтказиш тақиқлангани тўғри ҳисобланади.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ