СЎЗ СИЗГА: Россияга виза тартиби муҳожирлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал қиладими?

Фото муаллифлик ҳуқуқи RIA Novosti

14 май куни Москва яқинидаги қабристонлардан бирида меҳнат муҳожирларининг кўп сондаги иштирокида бўлиб ўтган муштлашувдан сўнг Россия парламентининг юқори палатасида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларига нисбатан виза тизимини киритиш таклифлари янграмоқда.

РИА Новости хабар агентлигига кўра, Федерация Кенгашининг Мудофаа ва Хавфсизлик бўйича қўмитаси раҳбари ўринбосари Евгений Серебренников "миграция соҳасидаги қонунларни қатъийлаштириш вақти келди", деб айтган.

"Биз қонунларни қабул қилаётганда одатда демократик давлатлар тажрибасига таянамиз. Лекин баъзида бу нотўғри. Мамлакат хавфсизлиги муҳимроқ", деб айтган Евгений Серебренников. Виза тартибини киртиш ҳақидаги фикрлар Парламентнинг қуйи палатасида ҳам янграган.

Россиядаги миллионлаб меҳнат муҳожирларининг ишлаш ва яшашлари, турли суғурталар, уларнинг ҳуқуқлари ва хавфсизлиги соҳасида муаммолар кўплиги ҳеч кимга сир эмас. Ҳақиқатдан ҳам виза тизимини киритиш билан уларнинг оқими тартибга солинадими? Шу билан Россия мулозимлари ўзлари “юз тутаётган муаммоларни” ечиши мумкинми? Сизнингча, бу каби виза тизими муҳожирларнинг ҳаётига қандай таъсир қилади?

Меҳнат муҳожирининнг ўзи учун ҳам виза режими қонуний равишда мамлакатга келиб, яшаш ва ишлаш учун асос яратади деган қарашларга муносабатингиз қандай?- деб мурожаат қилган эдик.

BBCUZBEK Facebook ва Одноклассники саҳифаларидаги изоҳларда фойдаланувчилар виза тартиби жорий қилинишига ўз муносабатларини шундай баён қилганлар.

( Аксарият изоҳлар таҳрирсиз берилмоқда –таҳ.)

Азиз Адизовнинг Фейсбукда ёзишича : Виза бўлганда хам фойдаси йук. Бўладиган муштлашувлар виза бўлса хам бўлаверади. Нимага бир жойда уруш бўлса факат узбек кўндаланг, ахир тожиклар билан чеченлар уришганку ҳаммаси ўзбекка осилади...

Ira Malikovna эса Бемаънилик бу, деб фикр қолдирган.

Фозил Хушбаковга кўра, Ғишт колипдан кўчди.

SOLIXA SOLIXAнинг "Agar viza bolsa bowqa xech qanday dokument qilinmidimi ?"- деган саволига

КОДИРЖОН: Корея АҚШда кандай ишлашяпти ўшандай буладида, деб жавоб беради.

Одноклассники тармоғида ББС ўқувчилари фаол, лекин эътиборни тортадиган жиҳати, уларнинг деярли ҳаммаси исмсиз фикрлар қолдиришган. Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчиларнинг назорат қилиниши ҳисобга олинса, бу ҳолатни тушуниш мумкин.

------

Дастон деган фаолнинг: бу бўҳтонлар, ҳаммасини ўзлари қилишяпти... тўгридан тўғри чиқариб юбормай охири визага тайёрлаяпти мақсади Ўрта Осиё мигрантларидан тозалаш, деган гапини бир қанча фойдаланувчилар ёқлашган.

Гапиз тўғри, худди Тошкентдай қилмоқчи, деб ёзади бири.

Тошкентни нима алоқаси бор бу ерда. Тошкентга келганда кўрасиз. Ўз уйингда "ВАТАН"сиздай юрамиз, Тошкентда туғилмасанг ватангадодай эхх...нимасини айтай, дейди бошқа бир фойдаланувчи.

"Хафа бўлманг сабр сўранг бизга ўхшап", деб сабр тилаган ўқувчига,

"Ҳали Ўзбекистонда ишлар купайиб кетади. Ҳамма узини шаҳрида ишлайди насиб қилса" ёки

"Ўзбегимга хамиша бахт, омад, АЛЛОҲим қўлласин ва раҳми келсин, мажбурликда юрган меҳнатсевар юртдошларимизни "дангаса"деганларга Худо инсоф берсин, каби изоҳлар қолдирилган.

"Бир одам... ич-этини кемиради Ватанни деб, Бир одам... соат сайин семиради Ватанни еб..." деган шеърий изоҳ остида

"Сиз бу гаплариз билан ташвиқот юритманг ниқоб устида" дейди норози бошқаси.

Унга жавобан, "Бу ниқоб эмас хақиқат",

"ЎЗ ВАТАНИНГДА ВАТАНГАДО БЎЛИШДАН ҲАМ ОРТИҚ СИТАМ БОРМИКИН?…"

Акахонлар ҳали ҳаммаси ортда қолади. Худо хоҳласа сабр килинглар, иноқ бўлинглар. Урушмелар Барака кочади, каби савол-жавобларни ўқиш мумкин Однокласникида.

Bahromidin Yoldashov: Худо хоҳласа кетсам келмайман Россиясига, деб ёзади.

Фахритдин Абдурахмонович эса: Ким кетса кайтиб келади, хеч ким. Кимга выгодно бу ерга юриш, ҳамма кетади уйига. Шу пулни Ўзбекистондаям топса бўлади. Так что хаменг егиштириб кетларин уйларинга, Бута юриб номинга дог туширмаринг, дея маслаҳат беради.

Унинг ёзганлари ҳам баъзиларда норозилик уйғотган.

Сен канча пул топасан Ўзбекистонда? Нима иш киласан? Ёз хаммасини, пул топишни ургат бизга хам Узбекистонда....,- савол беради Одноклассники даги ўқувчи.

Фахритдин Абдурахмоновичга кўра, пул топиш учун профессор булиш шарт эмас!

САРДОР никли фаолнинг ёзишича, viza Qilaolmaydi Улар Qorqoq. Ozi Rossiya Evropa Aqsh bn Aloqasi Yaxshimas Orta Osiyo Qoldi Viza Qilsa Koramiz Nima Bolarkin.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ