Ўзбекистонда давлатга қарашли сайтлар хакерликка учраган

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Ўзбекистонда давлатга қарашли бир қанча идора ва ташкилот веб- сайтлари хакерлик ҳужумига учрагани ҳақида хабар тарқалган ижтимоий тармоқларда.

Интернет фойдаланувчилар бу хабарга киноя билан муносабат билдиришган.

Уларга кўра, шундай ҳам тўғри ишламайдиган давлат сайтларига хакерлик ҳужумдан нима фойда? Бу кимга керак экан?

Фейсбук фойдаланувчиси Aziz Azizov: эртага хакерлар қанчадир миллион доллар ўғирлаганлари тўғрисида янгилик чиқади, деб ёзади.

Бахтияр Юлдашев: Касперский лабараториялари экспертлари...агар бу идоранинг ўзи ФСБга ишлашини эътиборга олсак, балки бунинг орқасида Россия турган бўлиши мумкин. Руслар бунда Хитой турганини таъкидлаётган бўлса ҳам. Фақат хитойликларга бизнинг сайтларга ҳужум нимага керак бўлди экан? Лекин Россия томонидан бундай провакацияни кутса бўлади. Балки бундан мақсад Ўзбекистондаги давлат идораларига халқнинг ишончини йўқотишдир, деган фикр қолдирган.

Marat Rasulev шундай дейди: уч кулгу белгиси(смайлик) ва бир ярими тишланган саҳифа ўғирланган.

Хакерликдан ҳимоя бизда ҳамма ёқда нол даражада, деб ҳисоблайди Анюта Букановане.

Asat Hisamitdinov: пенсионерлар жабр кўрмабдими?- деб савол берган.

Хакерлик юз бергани тўғрисида хабарлардан сўнг бироз ўтиб, UZ доменидаги веб-сайтларга кибер ҳужум бўлгани расмийлар томонидан рад қилинган.

Ўзбекистон ахборот хавфсизлиги маркази давлат сайтларига хакерлик ҳужумини инкор этган.

Петр Игоревич, Ундан ҳам яхши, Худога шукр...ҳеч нарсадан шов-шув кўтаришди..., деб ёзади бундан кейин.

Хакерлик ҳужуми тўғрисида хабарга изоҳларнинг аксарияти бироз ўтиб ўчирилгани кузатилган.

Хакерлик

Хакерлик ҳужумлари дунёда интернет сайтларига турли сабаблар билан уюштирилиб турилади. Жумладан, Ўзбекистонда ҳам Clone Security хакерлар гуруҳи мавжудлиги, улар баъзи мустақил журналистлар билан ёзишмаларида ҳаққонийлик тарафдори эканликларини айтишган.

Ўзбек хакерлар гуруҳининг бундан аввал қатор Ўзбек ва Қирғиз тилидаги веб саҳифаларга уюштирилган хакерлик ҳужумлари ортида тургани ҳам хабар берилганди.

"Clone Security"номи остидаги хакерлар Ўш воқеаларидан сўнг Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги ва терроризмга қарши марказ сайтига ҳужум уюштирганлар.

Хакерлар ўзларининг ҳаракатларини Қирғизистонда ўзбекларнинг ҳуқуқлари топталаётганлиги билан изоҳлашган.

Қирғизистондаги ўзбеклар эса ўзларини қўшни Ўзбекистонга боғлиқликда намоён этишмаган.

Мутахассислар фикрича, бу қадар аниқ ишора бериш ўзбек ва қирғизни ёки расмий Бишкек ва Тошкентни бир-бирига гиж-гижлаш, ўзбекларга қарши кайфиятни қайтадан кучайтириш мақсадини кўзлаган бўлиши мумкин деган хаёл уйғотади.

Айни гуруҳ аввалроқ Ўзбекистоннинг ўзида давлат телевидениеси ҳамда бир қатор ҳукумат сайтларига, шунингдек, Гулнора Каримованинг ҳозирда ёпилиб кетган Фонд Форум ташкилоти веб сайтига ҳужумлар ортида турганини айтган.

Гуруҳнинг ўзи кўпчилик экани, орқаларида ҳеч ким турмаслиги ва молияламаслигини, Ўзбекистонда информацион хавфсизлик бўйича саводхонликни ошириш ғояси асосида иш олиб боришлари"ни ҳам билдиришган интернет хабарларда.

Ўзбекистондаги 2014 йил парламент сайловлари олдидан ЎзЛиДеП партияси сайти хакерликка учраган эди.

ЎзЛиДеП бу ишни мамлакатда ижобий ўзгаришни кўролмайдиганлар ҳаракати, дея баҳолаган.

Бундан ташқари Ўзбек мухолифатининг хориждаги Ўзбекистон Халқ ҳаракати сайтига ҳам бир неча марта ҳужум қилинган. Олдинги ҳолатлардан фарқли тарзда, сайт муҳаррирлари бу миллий хавфсизлик хизмати ходимларининг иши эканини айтганлар.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ◾ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • ◾Instagram - BBC UZBEK
  • ◾Twitter - BBC UZBEK
  • ◾Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • ◾Facebook - BBC UZBEK
  • ◾Google+BBC UZBEK
  • ◾YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • ◾Skype - uzbekbbclondon
  • ◾bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Бу мавзуда батафсилроқ