Сўз Сизга: "500 минг етганда ҳамма Россияда эмас, Ўзбекистонда юрарди"

Фото муаллифлик ҳуқуқи gazeta.uz

Тошкентлик талаба қизнинг 500000 сўмга неча кун яшаш мумкинлигини аниқлаш мақсадида ўтказган эксперименти "Сўз Сизга" рукнимизнинг навбатдаги баҳс мавзусига туртки берди.

BBC UZBEKнинг социал медиа тармоқларидаги саҳифаларида муштарийларимизни ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашишга чорладик.

"Одноклассники" ижтимоий тармоғидаги Stimul шу кеча-кундуздаги ўзи яшаб турган жойдаги нарх-наво ҳақидаги маълумот билан ўртоқлашган:

Картошка 700-1000 сўм

пиёз 500

карам бир донаси 500

помидор 2500

бодринг 1000

макарон 3000 - 5000

гурунч 3000- 4000

тухум 300- 350

гўшт 18000 - 23000

сабзи 1000 сўм

ўсимлик ёғи 10000

гречка 7000

перловка 3000 - 4000

товуқ гўшти 10000 - 12000

балиқ 5000 - 20000

HUMOYUN 01 0 070 0A: Ana shulardan 1 kilodan olsangiz 1 oy vitaminlarga boy yurasiz. Kuningiz maoshga qolmaganku. Aqlni nimaga, qul-oyoqni ishlatsang kam bulmiysan. Bu O'zbekistonni minimalkasi. Shuni 10 baravar bersa ham, yeb ham kaptiva minolasanmi? Nolima uzbek, hech kimdan kam emassan. Zato uzingga uzing beksan. Birovga muhtoj qilmasin. Uzr mani fikrim.

Dilizor Mahliyo исмли фодаланувчи Stimulга шундай савол берган:

Узр, бу нархлар қайси бозорда экан? Аниқроғи Олой, Юнусобод, Чилонзор, Чорсуда йўқ. 1000 сўм униб кетган эски сўлиган картошками? Ёки кўтарадаги нархими? Шоли аралашган драблёнка лазерники 5 минг эди-ку. Пластик бозорга ўтмайди ва ҳамма транспорт(автобус, маршрут)ларам пластик оловурмайди. Ишга бориш учун йўл ҳақи камида 3500-4000 сўм. Узр, лекин арзон нарх ёзибсиз, балки навига қараб шундайдир... 4000 помидор 2500 дан падбор чиқиндисини теплицадан эгаси деҳқон сотади.

Stimul: Ман вилоятданман. Бизда шундай нарх. Ман инсон. Истеъмол қиладиган нарсани ёздим. Чириндисини эгасини ўзи есин. Ман олмайман, олсам истеъмол қилишга яроқли озиқ-овқат оламан.

Ozod Qodirov: Azizlarim, inson sifatida siz Suriyaga uxshagan notinch davlatda ham tugilib qolishingiz mumkin edi. Sizga olloh mana shunday jannatmakon yerda yashashni tuhfa qilgan ekan nolimang. Bugun qulingizdagiga qanoat qimasangiz undan kupiga hech qachon erisha olmaysiz. Keksalardan surang, kunjara yeb shishib ulib qolganlar ham bulgan. Shukr qilmasangiz 5 million ham sizga baribir kamlik qilaveradi.

Фейсбук фойдаланувчиси Behzod Hakimov: 2 группа инвалидлар 135000 овотти. Ман шахсан 2 группаман. Олий маълумотим бор, магистр. Институтдан кейин 6 ой маошга хокимятда ишладим. Кейин уйланганимдан кейин маошим пампирсгаям етмади. Кейин кира қилдим. Ҳозирда 218 минг оламан. Дори-дармонгаям етмайди. Пенсияни 10% га оширади-де, йўл кирани ози 20%. Еб-ичиш, кийим-кечак, қизингизни ўқиши ва бошқа харажатларни гапирсам алфавит тугаб қолади. Уйим йўқ. Ипотека уй берармушде тўлови 3 млн 700 минг ойигамуш. Кулгули-а? Бир куламан, бир йиғлайман.

Sardor G'aybullayev: 500 минг қайдан етади? Етганда ҳамма Россиядамас, Ўзбекистонда юрган бўларди. Бугун депорт бўлишни ўйласам Россиядан эртага Туркияга бориб ишлашни ўйлайман. Эххх қачонгача давом этади?

Абдулла Усманов: Ҳазилни ҳам қотиради ўзбек, лоф деса қоп-қоп, ҳақиқатни у дунёдан топ. Эр-хотин ва икки фарзанд, бир ойда қанча расход қилади? Нормалный яшаса, квартира, свет газ сув, мусор, уборка, мактабга боллар йўл кираси, енгил уст-боши ва бошқалар учун камида 800-1 миллион, яхши яшаш учун 200$ дан ортиқ кетади.

Ирода Тургунова: 500 ming yetadi, faqat özi oilasi uchun ketqizsa. Svet gazlarni kamroq ishlatganda, qarindosh urug' qudalar bilan bordi-keldi qimasa agar! Mani qöshnim bor, iloji boricha chiroq ishlatishmaydi. Köchadan mol g'öshi olmaydi.. Quyon boqib o'shani yiyishadi. Uyini özi qöli bilan oqlab tamirlaydi. Er-xotin 2 ta bolasi bor... 500 min pul bemalol ulaga yetarkan deb özi aytgan!

Илхом Джалматов: Ўзбек чидайвериб чидайвериб дохунда бўлиб кетган, катта опыти бор, керак бўлса пулсиз ҳам яшайди. Ўзбекистонда ҳеч ким очидан ўлгани йўқ, мандан сурасангиз ман айтаман,

Мавлуда Зиедбаева: Етади ман 5 йилдан бери яшайман. Қарз тўлаб келаман. Ҳеч қаердан нажот йўқ. Лекин тулаябман. Ман учун 500 пул жуда катта пул. Агар шу қарзлар бўлмаганда ман бемолол наварам билан етказар эдим, ортирар эдим ҳам.

Бу мавзуда батафсилроқ