'Энг яхши гольф ўйновчи-элчи' танқидга тутилди

Image caption Баҳром Ашрафхоновнинг гольф ўйнагани кўпчилик юртдошларининг жаҳлини чиқарган.

Россиянинг Интерфакс агентлиги ажойиб бир хабар тарқатди. Эмишки, Россиядаги Ўзбекистон элчиси Баҳром Ашрафхонов, у ерда ўтказилган хайрия гольф мусобақасида ғолиб чиқиб энг яхши гольф ўйинчи-дипломат деб топилибди.

Бундан ғурурланган Ўзбекистоннинг podrobno.uz янгиликлар портали ушбу хабарни ўзининг веб саҳифасига жойлаштирибти. Қувонарли томони шундаки, турнир мобайнида 80 миллион рубл маблағ йиғилган ва бу пуллар эндиликда боллар учун мақсадлик ёрдам тариқасида йўналтирилади.

Бундай янгилик баъзи ўзбекларни ажаблантирди. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари элчимиз гольф ўйнашдан кўра ўз маъсулиятларини аъло даражада аъто этсалар бунданда қувонарлироқ бўлишини таъкидлашмоқда.

Dmitri Ogorodnikov: "Буни нимаси ғурурланарли? Яхши ўйинчи бўлиш учун вақт керак. Шунча бўш вақтни қаердан олибди? Ундан кўра элчихона ишлари билан шуғулланса бўлар эди копток ойнамай? Агарда Ўзбекистон элчилиги Россиядагилардан энг зўри деб топилса ғурурланса бўлади."

Yulia Danilova: "Ха, одамлар элчихонага киролмай навбат туриб сарсон бўлишади, хизматчилардан ҳеч қайсиниси иш жойда йўқ"

"Гольф ўйнагандан кўра гастарбайтерлар муаммоси билан шуғулланса бўларди," дейди фойдаланувчи. (Jamshid Kamilov)

Тимур Сарваров "Ундан кўра энг самарадор иш юритувчи ва дипломат бўлгани маъқулроқ эди"

Наҳотки Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси вазифаларини шунчалик ёмон адо этяпти?

spr.ru сайтида Ўзбекистон элчихонаси ҳақида у ерга иш билан борганларнинг қуйидаги шарҳларини кўриш мумкин.

"Мен бугун Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасига паспорт мурожати Билан бордим. У ердаги аҳвол жуда ачинарли аҳволда. Ҳеч қанақа шароит йўқ ҳамма жой ифлос кир жиҳозлар алмисоқдан қолган қишки мавсумда совуқ хавсизликни сақлаш ходими оғзидан юртдошларимизга қараб айтилган ҳақоратли сўзларнинг гувоҳи бўласиз. "Наҳотки нажот излаб борган юртдошларга шунақа муомалада бўлишса", дейди ўзбекистонликлардан бири.

"Икки ҳафтадан бери эрталабдан кечгача у ерга сим қоқаман. Қўнғироғимга ҳеч ким жавоб бермайди. Ёки автоматик жавоб берувчи ускуна "ҳозирги вақтда жавоб беролмаймиз", деб айтади. Ҳозирги вақт эса соат 9.00 дан 18.00 гача," дейди яна бир юртдошимиз.

Кўриб турганингиздек, шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди. Лекин, биз ўзбеклар ажойиб ҳалқмиз. Ҳар бир янгилик ҳодисани позитив томонини кўра билишни сал кам 25 йилдан бери ўрганиб келмоқдамиз.

Бахтияр Юлдашев: "Баракалла. Спорт билан шуғулланиб туриш керак"

Nilufar Nini Il'yasovna: "Баҳром Ашрафханов сиз билан фаҳрланамиз!"

Дильшод Тухтаев: "Ўзини ҳурмат қила билган ҳар бир дипломат теннис, гольф каби спорт турлари билан шуғулланиши керак, бу жуда муҳим."

Фойдаланувчи альберт низамутдинов эса дипломатимиз ичкиллика берилмаганидан хурсанд бўлиб: "ўйнаса ўйнавермайдими, асосийси ичкиллика берилиб кетмаса бўлди," деб айтган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.