Оқтўбе отишмаси: 17 киши ҳалок бўлган, 22 ярадор

Фото муаллифлик ҳуқуқи Youtube

Қозоғистон ғарбидаги Оқтўбе шаҳрида, мамлакат ИИВ матбуот хизматига кўра, яна беш ҳужумчи ҳалок бўлган. Умумий ҳисобда, расмий маълумотларга кўра, 17 киши ҳалок бўлган ва 22 киши яраланган.

Бугун ҳибсга олинган беш кишининг шахсияти аниқланган, бироқ исмлари эълон қилинмаяпти.

Шаҳарда аксилтеррор амалиёт тартиби жорий этилган.

Бундан олдин Қозоғистон ИИВ матбуот хизмати Би-би-сига берган хабарига кўра, Оқтўбе шаҳридаги ҳарбий бўлинмага ҳужум натижасида олти инсон ҳалок бўлган яна 10 киши яраланганди.

Куни кеча тарқатилган маълумотларга биноан, маҳаллий вақт билан 14.45да Оқтўбе вилояти полиция бўлимига кўра, "Паллада" қурол дўконига ҳужум бўлди.

Ҳужум натижасида дўкон сотувчиси ҳалок бўлган, бир киши жароҳат олган. Бир соат ўтиб яна бошқа бир ҳарбий бўлинмага ҳужум қилингани айтилди.

"Ҳарбий бўлинмага ҳужум орқасидан бир зобит ва шартномадаги ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган, тўққиз нафар аскар ярадор этилган", - дейди ИИВ матбуот котиби Алмас Садубаев.

Унинг сўзларига кўра, ҳужумчилар радикал оқим аъзолари эканликлари тахмин қилинмоқда. Ҳужумчиларнинг баъзилари отишма чоғи ўлдирилган.

Айни вақтда Оқтўбеда фавқулодда жорий этилган, савдо марказлари ва йирик дўконлар ёпилган, барча кўнгилочар тадбирлар ман қилинган, жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилган.

"Бир неча жиноятчиларни қўлга олишга ҳаракат қилинмоқда, баъзилари яширинишга улгуришган. Уларни ушлаш амалиётлари кетмоқда", - деб айтди Садубаев.

Полиция одамлардан кўчага чиқмасликни сўрамоқда. Хабар қилинишича, шаҳарда интернетга чекловлар киритилган.

Ижтимоий тармоқларда ҳужум лавҳалари акс этган ўнлаб сурат ва видеолар пайдо бўлган, аммо расмийлар уларнинг баъзилари сохта эканини айтмоқда.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondonbbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.