Кафе ва ошхоналарда ифторлик чекланди

Ўзбекистонда кафе ва ошхоналарда ифторлик тақиқлангани эълон қилинган.

Масжидларда ҳам бундан кейин ифторликлар ўтказишга рухсат этилмайди.

Ифторликларни чеклаш таклифи Республика Муфтияти томонидан берилган.

Шайх Абдулазиз Мансурнинг сўзларига кўра, тақиқ ислом тарихи билан боғлиқ.

Image caption Ўзбекистонда масжидларда ҳам ифторлик мумкин эмас.

"Ифторликларни кафе, ошхона ва масжидларда ўтказмаслик -бу давлат сиёсати эмас. Биз бу қадамга ислом тарихидан келиб чиқиб қарор бердик. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) яшаган даврларда ифторликлар фақат мискинлар, яъни ейишга ҳеч нарсаси бўлмаган инсонлар учун ташкил қилинган. Ҳозир эса камбағал-бечораларга ғамхўрлик намунаси бўлган ифторликлар дабдабали маросимларга айланиб кетди. Биз бунга қаршимиз", деб айтган шайх Абдулазиз Мансур.

Ифторликларни уйда ўтказиш мумкин, фақат бу ерда ҳам чақириладиган меҳмонлар сони иложи борича қисқартирилиши кераклиги таъкидланган.

Маккада ифтор ўтказилишининг сабаби, одамлар ўз уйларида эмаслар. Биз бу ерда ифторни оиламиз, яқинларимиз даврасида ўтқазишимиз лозим, дейди шайх.

Ижтимоий тармоқларда ҳам ифторлик ҳақидаги янги тартиб фойдаланувчилар томонидан муҳокама қилинмоқда.

Фото муаллифлик ҳуқуқи bbc
Image caption Тошкентдаги ифторлик дастурхони.

Би-би-си Ўзбекнинг Фейсбукдаги саҳифасида Тошкентдаги ифторлик дастурхони сурати остига қатор изоҳлар ёзиб қолдирилган. (Изоҳларнинг аксарияти таҳрирсиз берилмоқда)

Жумладан, Bobur Adilov: Рўза тутишдан мақсад нима, ортиқча емоқдан тийилиб танани енгиллатиш, уни заҳарлардан халос қилиш эмасми?! Куни бўйи рўза тутиб, кечаси билан шунча нарсани бира тўла тиқиб рўза тутишдан мантиқ нима!-деб ёзган.

Dilnaz Ozbek шундай дейди: Дастурхонга гап йўқ.. лекин рўза тутишдан мақсад очликни ҳис эттиришдир. Чунки биза биламизки 17-18 соатдан кейин тўйиб овқатланамиза. Лекин 24 соатлаб оч минглаб инсонлар бор уларнинг очлигини чегараси йўқ. Шунунг учун оч-наҳор, қурби етмаган инсонлани қорнини тўйқизса савоби беҳисоб бўлса керак деб ўйлайман.

Abdusattor Jaloyir: Енглар, ичинглар, аммо исроф қилманглар, деб иқтибос келтиради.

Begzod Mirsaidovнинг фикрича, "Исроф деяётганлар, уйига 30та меҳмон келса 10 та нон билан бир косадан овқат қилиб берадимикин? Қарз олиб бўлса ҳам шу расмдаги дастурхонга ўхшатишга ҳаракат қилади. Ёлғон деган одам ўзи ёлғончи бўлади, чунки ўзбекмиз, ўзбекчиликда меҳмонни ниҳоятда чиройли қилиб кутиб олишлик қон қонимизга сингиб кетган. Дастурхондаги тарелкаларни санаб чиқсангиз тахминан 30тача одамга мўлжалланган, энди 30та одамга бу неъматлар кўплик қилмайди".

Mubina Xasanova эса "Ҳамманинг хам қурби етмиди бунақа дастурхон ёзишга. Жуда кўпайиб кетибтику. Узурку лекин манманликга кирмасмикин бу", дея савол қўяди.

Унинг фикрларини Delia Yusupova қувватлайди: Базан ҳайрон қоласан, бир коса овқатга тўядиган одам нимага рўзада ётиб ейиши керак... дастурхонга керакми йўқми ҳамма нарсани қўйиш ҳеч бир овкат ейиш маданиятига тўғри келмайди. Фикризга қўшиламан- бу ифтор эмас балким манманлик..

Hafizahon Karimova: Агар жуда купайиб кетган бўлса, ночор оилалар борку, ўшаларга берса ёки едирса савоблироқ бўлади!-деб маслаҳат берган.

Юлдуз Рустамова суратдаги каби дастурхон ёзишни ёқлаб, "Ортгани ўзига қолади нимага фақат ғийбат қиласила исроф, исроф деб қани ўзингиз ғийбат қилишни тўхтата оласизми? Ҳадеб ғийбат қилиш инсонни ўлдиришдан ҳам оғир гуноҳ экан. Бу мавзу олдин ҳам бўлган, етар ҳамма ўзи учун жавоб берсин", дейди.

Tarana Manafova ҳам "Вот это дастархан, супер! Аллоҳ қабул этсин", деса,

Mubina Xasanova: Ортгани ўзига қоладимиш. Камроқ харажат қилиб пулини тежаса бошқа кунига шундоқ ҳам етади, деган фикрни билдирган.

Shahina Gasanova: Мен тушунмайман, нега бунча негатив фикрлар, балки одамлар ифторни кафеда кутишгандир, оила каттадир. Одамлар меҳрлироқ бўлинг, деб ёзган.

Ифторлик дастурхонини тўкинлигини ёқлаган Otabek Muhammedov: Нимаси исрофгарчилик? Ўзи рўза тутолмаган одам рўзадорларни шунақа сийлаши керакку. Нима бўпти?-дея ҳайрон бўлади.

Pakulin Faxriнинг фикрича бу- Оддий қилиб этганда ўзбекчилик!

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.