“Ўзбекистонда маошларнинг асосий қисми озиқ-овқатга сарфланади”

Ўзбекистонликлар ўз маошларининг қанча қисмини озиқ-овқатга сарфлашлари ҳақида маълумот ҳукумат томонидан ошкор этилмайди.

Тошкентлик журналистнинг айтишича, бу каби “махфийлик” ортида биргина сабаб бор – у ҳам бўлса аксарият ўз даромадининг каттагина қисмини озиқ-овқат учун сарфлашидир.

“Ўзбекистонда ижтимоий адолатсизлик нишонаси бўлган барча хабарлар, маълумотлар ва фактларни ёритиш мумкин эмас. Маошлар асосан еб-ичишга кетиши эса табиийки, қашшоқлик белгисидир. Ўзбеклар орасида маош ҳақида сўз кетса, “қорнимиздан ортмайди” ёки “қора қозон қайнаб турибди” деган иборалар кенг тарқалган”, дейди у.

Сўнгги маълумотларга кўра, россияликлар 2008 йилдан бери илк бор ўз даромадларининг аксар қисмини озиқ-овқат маҳсулотларига сарфлай бошлашган.

Маълумотларга қараганда, 2016 йилнинг феврал ойида россияликларнинг аксарияти умумий даромадларининг қарийб 51 фоизини еб-ичишга сарфлашган.

Таққослаш учун АҚШда ўртача оила ўз даромадининг фақат 7 фоизини озиқ-овқатга сарфлайди. Тараққий топган давлатларда эса бу кўрсаткич кўпи билан 10-15 фоизни ташкил қилади, холос.

BBCUZBEK айни масалага бир қадар ойдинлик киритиш мақсадида Facebook саҳифасида ўз ўқувчиларидан даромадлари ва уларнинг қанча қисми озиқ-овқатга сарфланиши ҳақида сўраган эди.

(Аксарият жавоблар таҳрирсиз берилмоқда-таҳ.)

Kazimbek Artikov: АИФ журналисти йозвотди тошкент халки канака яшаетганли хакида. " мен бир нарсага хайронман одамлар 500 минг ойлик олиб Яна ойни уртасида 100$ майдалиди. Улар каекдан 100$ оляпти ахир ойлик 500 минг булса…”

Саидбек Мамажанов: Фаргонада оилаларда 80 фоиз ойлик еб ичишга сарфланади.Икки фарзанд эр-хотин учун.Соф кулга тегадиган ойлик 300 минг сум.

Махлие М.К: Зурга етади олган ойлик 1 кл гушт 30 минг турса, газ, свет, сув киммат турса ер солик иморат соликлар хам киммат хуллас аранг таранг яшаса булади...

Илхом Джалматов: Бизни оиламизда маошни 90 проценти кетади озик овкатга, 9 проценти коммуннал туловга , ана ушандан колганини биз эру-хотин йигяпмиз ,худо хохласа иккимиз саёхатга бормокчимиз КЕЛАЖАКДА!!!!!!!!!ха -ха-ха......Ёшларимиз билади яна.....

Bobur Adilov: Менинг ойлигимнинг 100 % еб-ичишга кетади. Етмаса, яна 25 фоизлик қарғ ҳам бўламан. Яхшиям вегетарианлар оиласида яшайман...

Ella Rose: Тошкенда яшимиза Иккинта фарзандим бор эрим ва ман 4 та кишига агар факат уйга продуктага булса бир ойда уртача 1млн кетади бу боллани айлантирмасдан, кафелага борилмаса, мактабидан ва комуналдан ташкари хисоблидиган булсак.

Bonya Rasulova: хар ой маошим 97 фоизи озик-овкатга кетади

Zulfiya RuziMukhammad: 4та Болам бор.Авжи ейман ичаман деган пайти .бу хисобим мани хали квартира туловлардан ташкари. Бир узим ишлиман.

Kazimbek Artikov: Хафа бумасинку давлатимиз ойлик кам бериб коррупцияга йул куйвотди. Одамлар мажбур пора йуки кушимча Иш киляпти

Зухра Ибрагимова: Хафтасига 250 000 сум асосий озик-овкатга сарфлайман. Цитрус мевалар, шоколад-ширинликлардан ташкари.... деярли ойликнинг 95% егуликларга сарфланяпти.

Alisher Yuldashov: 2 нафар фарзандим бор узоги 400 минг бир ойга етади. Тошкентда ишлайман. Маошимни 20 фоизини ажратаман.

Дилшод Мирахмедов:Тошкентда яшаш учун еб ичишга анча мунча маблаг кетади, ойлангизда икки нафар боллариз булса камида 500-600 минг сум кетади, энг кам ойлик маоши 130 минг сум бу биринчидан, иккинчидан ойлик иш хаки кам бизда, агар уйда бир киши ишласа билмадим факат нон ва чой ичишга тугри келади, хуллас узила биласиларку буни хаммасини...

  • Bi-bi-si O‘zbek xizmati bilan Whatsapp, Telegram va Viber orqali bog‘lanishni istasangiz, telefonimiz:+44 78-58-86-00-02
  • TELEGRAMDA ESA kanalimiz - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comga to‘siq bo‘lsa, uzbekweb.netga kiring.

Бу мавзуда батафсилроқ