Ўзбекистон яшаш қиммат бўлган давлатлар рўйхатида

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Numbeo портали тузган 2016 йилги "Cost of Living Index" рейтингида Ўзбекистон яшаш қиммат бўлган давлатлар рўйхатидан ўрин олган.

112 давлатдаги истеъмол нархлари, турар-жой ижараси ва озиқ-овқат ҳамда аҳолининг харид қобилияти сингари омиллар ҳисобга олинган рўйхатда Ўзбекистон 51-ўринни эгаллаган.

Шу тариқа Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида яшаш учун энг қиммат мамлакат деб топилган.

Тадқиқотга Нью-Йоркдаги нархлар асос қилиб олинган.

Унда масалан, Нью-Йоркдаги нархлар 100 фоиз деб ҳисобланса, 70 фоизлик индексни эгаллаган мамлакатдаги нарх-наво Нью-Йоркка нисбатан 30 фоизга арзон деганидир.

120 фоизлик индекс эса харажатлар 20 фоиз кўплигини англатади.

Рейтингга мувофиқ, Ўзбекистондаги нархлар Нью-Йоркдаги умумий нархларнинг 44,67 фоизини ташкил этган.

Мисол учун, Қозоғистонда бу нисбат 26,82, Озарбайжонда эса 28,93 фоизга тенг.

Ўтган йилги рейтингда Ўзбекистон 55,92 фоиз кўрсаткич билан 59-ўринни эгаллаганди.

"Cost of Living Index" га кўра, дунёнинг яшаш энг арзон бўлган давлатлари Ҳиндистон, Молдова ҳамда Покистондир.

  • Bi-bi-si O'zbek xizmati bilan Whatsapp, Telegram va Viber orqali bog'lanishni istasangiz, telefonimiz:+44 78-58-86-00-02
  • TELEGRAMDA ESA kanalimiz - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comga to'siq bo'lsa, uzbekweb.netga kiring.

Бу мавзуда батафсилроқ