Сўз Сизга:Рамазонга эътибор қандай?

Фото муаллифлик ҳуқуқи bbc bangla
Image caption Лондондаги Рамазон бозори

Муқаддас Рамазон ойининг тугашига ҳам бир ҳафтадан кўпроқ вақт қолди.

АҚШ президенти Барак Обама Рамазон ойи муносабати билан баёнот чиқариб, Ҳайитни нишонлаш учун Оқ Уйда зиёфат беришини маълум қилди.

Канада Бош вазири Жастин Трюдо бу йилги Рамазоннинг илк кунида парламентнинг мусулмон аъзоларини ифторга чақирди.

Буюк Британия Мактаб ва Коллежлар Ассоциацияси раҳбарияти мактаблардаги битириш имтиҳонларининг бу йил ҳам Рамазон ойига тўғри келиши муносабати билан маҳсус йўриқнома чоп этган.

Унда бу йилги Рамазон кунлари энг узун вақтга тўғри келгани учун, мусулмон ўқувчилар юз тутиши мумкин бўлган мушкулликлар ҳақида маълумот берилиб, мактаб раҳбарларига имтиҳонларни иложи борича қулайроқ вақтга кўчириш тавсияси берилган.

Аҳолисининг аксарияти номусулмон бўлган бу мамлакатларда мусулмон озчилиги ҳақида қайғуриш ҳукумат даражасига кўтарилган экан, Ўзбекистонда бу маънода аҳвол қалай?

Маълумки, Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ҳам "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида" махсус қарор чиқарди.

Бу қарорни амалга ошириш йўлида нималар қилинмоқда? Иш жойлари, ўқув даргоҳларида тақводорлар учун Рамазон ойида қандай қулайликлар яратилган?

Ана шу саволлар билан Би-би-си Ўзбек хизмати ўз муштарийларига мурожаат қилган эди.

Image caption Ўзбекистон масжидларидан бирида ифтор, аммо бу йил масжидларда ифторликлар "бидъат" деб тақиқланди
(Аксарият изоҳлар таҳрирсиз берилмоқда –таҳ.)

Facebook даги мухлисларимиздан Mahmud Mahmudoov “Етук ва комил халқнинг даргоҳи кенг бўлар экан”, деб ёзади.

Дилшод Мирахмедов “бўлмаган гаплар!” дея бир неча ундов белгисини қалаштириб қўяр экан, нима “бўлмаган гаплигини” айтмайди.

Arslan Bek эса “Сан қаттан билдинг бўлмаган гаплигини”, деб сўрайди, Дилшоддан эса жавоб йўқ.

Жасур Мирзаевга кўра, Обама “маладес” экан.

Fahriddin Ahrorov ёзади: “Ўзбекистонда фақат ухлаш учун қулайлик бор...дарахтларнинг тагида ( кесиб кетилган)”

Одноклассникидаги BBCUZBEK гуруҳидан:

А Аббос: Ахолиси 95 фоизи мусулмон булган Узбекистонда муборак Руза ойида этикодли диндорларга нисбатан хар-хил такиклар кучаяди.Энди уша номусулмон давлатлар Уз давлатида яшаетган фукоролиги борми йукми катий назар мусулмонларга шунча шароитлар яратаетган экан минг-минг рахмат

КЛАРА КУРБАНОВА(МАДАМИНОВА):Тасанно.

hamid madazimov: Бизда ҳам шароитлар зўр, Масжидларда таровеҳ, хатми Қуръон бемалол ўқилаяпти, одамлар ифторликларни бемалол қилаяпти, ҳоҳлаганлар Ҳажга бораяпти, яна бизга нима керак?

Шерзод Камолов:Энг асосийси бизда шукроналик бор

  • Bi-bi-si O‘zbek xizmati bilan Whatsapp, Telegram va Viber orqali bog‘lanishni istasangiz, telefonimiz:+44 78-58-86-00-02
  • TELEGRAMDA ESA kanalimiz - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comga to‘siq bo‘lsa, uzbekweb.netga kiring.

Бу мавзуда батафсилроқ