Абдуллоҳ Бухорий қотилларига ҳукм ўқилди

Image caption 38 ёшли андижонлик имом 2014 йил 10 декабрида Истанбулнинг Зайтунбурни мавзесида отиб кетилганди

Истанбулдаги маҳкама ўзбекистонлик имом Абдуллоҳ Бухорийни ўлдиришда айбланган икки шахс устидан ҳукм чиқарган.

Истанбулнинг Бақиркўй туман жиноят ишлари бўйича маҳкамаси Собир Шукуров ҳамда Элдар Аслонни олдиндан режалаган ҳолда одам ўлдиришда айбдор топган ва уларнинг ҳар бирига 30 йилдан қамоқ жазоси тайинлаган. Россия фуқароси Собир Шукуров қотиллик ташкилотчиси экани, Тошкентда туғилган Туркия фуқароси Элдар Асло эса, қатлни ижро қилгани айтилганди.

Асл исми Мирзағолиб Ҳамидов бўлган 38 ёшли андижонлик имом 2014 йил 10 декабрида Истанбулнинг Зайтунбурни мавзесида отиб кетилганди.

Қотилликдан кўп ўтмай, икки шахс турк полицияси ўтказган махсус амалиёт натижасида Анқара ва Анталияда қўлга олинган.

Яқинлари ва ҳимоячиси қотиллик ортида Россия ва Ўзбекистон махсус хизматлари турганини иддао қилишади.

Шу боис, ҳимоя томони маҳкамадан сиёсий буюртмачиларни топишни сўраган.

Аммо, ҳимоячи Умар Юзгулнинг Би-би-сига айтишича, судланганларга сиёсий айблов қўйилмаган.

"Жиноят ортида ўзбек махсус хизматларими ёки Россия махсус хизматлари турибдими, биз маҳкамадан буни текширишни сўрагандик", дейди ҳимоячи Умар Юзгул.

Туркия қонунларига кўра, маҳкама қарори Анқарадаги Олий Маҳкамага тасдиқлаш учун юборилади.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondonbbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Бу мавзуда батафсилроқ