Хитой раҳбари Ўзбекистонда

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

(Хитой давлат телевидениеси тасвирлари)

Хитой раҳбари Си Цзинпин қадимий Бухоро шаҳрига сафар қилган.

Президент ва рафиқасини Бухоро аэропортида Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олган.

Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари Президент Си Цзинпиннинг сафарини кенг ёритган.

Давлат назоратидаги "Халқ сўзи" ва "Народное слово" кундалик газеталари Хитой раҳбари муаллифи экани айтилаётган "Хитой-Ўзбекистон дўстлигининг шонли янги боби" сарлавҳали мақолани ҳам ўзбек ва ҳам рус тилларида чоп қилган.

Бугун Си Цзинпинни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов қабул қилиши кутилади.

Хабарларга кўра, икки раҳбар "Ўзбек-Хитой муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини, шу билан бирга, минтақа ва халқаро сиёсатдаги муҳим масалаларни" муҳокама қилишади.

Айни пайтда Президент Си Цзинпин Ўзбекистон парламентида ҳам чиқиш қилиши ҳам кутилмоқда.

Хитой раҳбари 23-24 июн кунлари Тошкентда ўтиши режаланган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг 15 саммитида иштирок этиш учун борган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondonbbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Бу мавзуда батафсилроқ