Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Шанхай Ҳамкорлик ташкилотидан кимга кўп фойда?

23-24 июнь кунлари Тошкентда Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти саммити бўлиб ўтади.

Саммитга тайёргарлик Ўзбекистон пойтахтида 1 йил олдин бошланган, кўп қурилишлар ва кўча кенгайтиришлари ШОС саммити билан тушунтирилди.

Июнь ойи келиши билан эса Тошкентда хавфсизлик чоралари ўта кучайтирилди.

21 июндан Хитой Президенти Си Цзинпиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи бошланди.

Олиймақом меҳмон сафарини Бухоро зиёратидан бошлади.

Тошкент йиғини ШОСнинг 15-юбилей саммитидир.

Ўзбекистон пойтахтига ташкилотга аъзо давлатлар барчасининг қатнашиши хабар қилинди.

Бундан олдин Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбоевнинг Ўзбек-Қирғиз муносабатлари таранглашиши манзарасида Тошкентга сафардан воз кечиши баёноти ҳам янграганди.

Мезбон Президент Ислом Каримов Хитой Президенти Си Цзинпин, Россия Президенти Владимир Путин, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбоевларни ШҲТнинг аъзо давлатлари раҳбарлари сифатида кутиб оладилар.

Афғонистон, Беларус, Мўғулистон, Покистон, Эрон, Ҳиндистон Шанхай Ҳамкорлик ташкилотида кузатувчи давлат мақомига эга ва бу мамлакатлар расмий ҳайъатлари ҳам Тошкентга борганлар.

Олти мамлакатга ШОСнинг мулоқот бўйича шериги мақоми берилган.

Булар Арманистон, Озарбайжон, Непал, Камбоджа, Туркия ва Шри-Ланкадир.

Тошкент саммити Хитойнинг Марказий Осиё республикалари билан газ сотиб олиш бўйича ҳамкорлиги ривожланиб бораётган, иқтисодий-молиявий кўмаклар миқёси ортгани ҳам кузатилаётган пайтга тўғри келмоқда.

Илгари ШОСда икки йирик қудрат - Россия ва Хитой мувозанати билан иш кўрилганди, ҳозирга келиб эса Ғарбнинг Россияга нисбатан санкциялари Россияни иқтисодий жиҳатдан Хитой билан рақобатлашиш имкониятидан маҳрум этган, бу эса ШОСда Хитой доминантлигига етакламоқда, деган фикрлар билдирилмоқда.

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотидан ким кўп фойда кўраяпти? Хитой Шанхай ташкилотида қолганларни ўз айтганига кўндираяпти, деяётганлар ҳақми? Би-би-си ушбу саволни тошкентлик сиёсий тахлилчи Забиҳулло Соиповга берди.

Дастлаб Тошкентда саммитга тайёргарлик қандай кўзга ташланади, деб сўрадик.