Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Қамчиқ довонидан илк йўловчи поезд ўтди

Президент Ислом Каримов ва Хитой Президенти Си Цзинпин Қамчиқ довонидаги темир йўл тунелидан илк йўловчи поездни тантанали ўтказиб берганлар.

Қамчиқ довонида темир йўл қурилишини China Railway Tunnel Group 2013 йили бошлаган эди.

Темир йўл туннелининг узунлиги 19 километр 200 метрни ташкил этади.

Тоғдан ўйиб солинган йўл пойтахт Тошкентни Фарғона водийси билан улайдиган "Ангрен-Поп" лойиҳасининг таркибий қисми ҳисобланади.

Қурама тоғларидан олиб ўтилган "Ангрен-Поп" темир йўли 123 километрни ташкил этади ва у денгиз сатҳидан 2000 метр баландликдадир.

Қамчиқ орқали темир йўл ишга тушиши Ўзбекистоннинг қўшниларига қарамлигини камайтиради.

Бундан олдин Тошкентдан Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларига қатнайдиган поездлар Тожикистоннинг Суғд вилоятидан ўтарди.

Камчиқ довони орқали темир йўл лойиҳаси 2 миллиард долларга баҳоланган.

Экспертлар назарида лойиҳа Ўзбекистонга нисбатан арзонга тушган.

Шарҳсиз видео.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEKTwitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг