Яша Ўзбекистоним! Яша Тожикистоним!

Тошкентда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг хушчақчақ суҳбат пайтидаги фотосурати тарқалгани яна икки мамлакат яшовчилари ўртасида икки давлат ўртасидаги муносабатлар яхшиланишига умид уйғотган.

23-24 июнь кунлари Ўзбекистон пойтахтида Шанхай Ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг саммити бўлиб ўтди.

Саммит доирасида Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари музокаралар ўтказдилар.

ШҲТ саммити: Каримов Раҳмон билан учрашди

Интернет социал тармоқларида икки президент фотоси остига қўйилган Like ёки "Ёқади" деган белгиларни босганлар сони кўпайган.

Фейсбук фойдаланувчиси Shuhrat Rasulov: ИншОллоҳ ният қиламиз, виза режимни олиб ташласалар зўр бўларди!!!

Фото муаллифлик ҳуқуқи president.tj

Farkhod Abdurakhmonov: Тожик ва Ўзбек икки тилда гаплашадиган битта халқ” деганда Ўзбекистон Президенти жуда ҳам тўғри, ҳақ гапни айтган. Марказий Осиёда истиқомат қиладиган бошқа халқларни ҳеч қандай камситмаган ҳолда шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, Ўзбек ва Тожик миллатидай бир-бирига жуда ҳам яқин бўлган халқларни умуман дунёда кам учратасиз. Агарки, иккита ёнма-ён турган Ўзбек ва Тожикни учратсангиз уларни ташқи кўринишларидан ажрата олмайсиз, фақат гапираётган пайтларида тилларидан фарқлашингиз мумкин. Урф-одатлар, кийиниш, маданият ва бошқа ҳамма жиҳатдан ҳам бу иккала халқ бирдир. Аслини олганда, умумиятла қараганимизда муносабатлар иккала миллат ўртасида азалдан ҳам яхши бўлган ва ҳозир ҳам худди шундай. Турли баҳоналар, шахсий амбициялар билан иккала давлат чегараларида тўсиқлар қўйилганлиги, иккала мамлакат ўртасида виза орқали бориш-келишни жорий этилиши ҳамда ушбу чора-тадбирлар туфайли иккала томондан ҳам фуқароларга қийинчиликлар туғдирилганлигига халқларнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бундай калтабин ишлар Ҳукуматлардаги сиёсатчиларнинг нодонлигидир. Сиёсатчиларнинг тилда бир сўзни айтиб амалда бошқача ҳаракат этишларини натижасида азалдан бир ҳудудда минг йиллар давомида бирга яшаб келган ҳозирги Марказий Осиё халқлари ўртасида сунъий барьер қўйилди. Шунинг учун халқлар ўртасидаги муносабатларда деярли муаммо мавжуд эмас, давлатлараро муносабатларнинг ёмонлашувига эса сиёсатчилар жавобгардирлар. Улар хатоларини англаб етиб мазкур муаммоларга чек қўйишлари зарур. Давлатлараро муносабатларнинг яхшиланиши бевосита давлат раҳбарларининг сиёсий хоҳиш иродаларига, халқ манфаатларини шахсий амбицияларидан устун қўйишларига боғлиқдир.

İrem Bozkurt: Ozbekiston Qirgiziston chegaralari ham ochilsa yahşi bolardi çunki karindoşlar bir biridan uzaklaşib ketyapti onam beçora yurtini korolmay hasratta koldi.

Фото муаллифлик ҳуқуқи president.tj

Hussain Tursunaliev: Яхши бўлиши шарт ва зарур. Узоғдагилардан наф йўқ. Уриш бусаям, террорчилар бостирсаям, шу икковисига бостириб келишади. Бу мамлакатлар мустаҳкам бўлса, ҳеч қайси ёвуз кучлар тинчлигимизни буза олмайди. Аллоҳу аълам.

Рустам Таджиев: Худо хоҳласа яхши бўлишини истаймиз. Чунки ён қўшнинг жон қўшнинг деган мақол бор. Тожикистон урф одати дини билан бизга яқин, ҳатто қариндош уруғчилик қилганлар ҳам бор. Тожикистонда ҳам Ўзбекистонда ҳам икки миллат вакиллари истиқомат қилишади.

Kamil Kasimov: Яхшиланиши кере.

Мирзо Улуг Бек: Худо хоҳласа яхшиланади.

Бахтиёр Сидиков: Икки давлатнинг подшолари бир-бирига яқин дўст бўлса халқ ҳам бир-бирига яқин қариндош бўлади.

Elyor Walker Akramov: Uzbeklar va Tojiklar doim dost bolgan!

Омонбой Очилов: Нима ёмонмиди? Биз ҳеч kим б-н ёмонмаcмиз.

Abdusattor Jaloyir: Shundogam yomonmasku

Sanjar Umarov: Омин илоҳим яхши булишинини тилаймиз....

Маруф Касымов: Надеемся.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ