Молиявий пирамидаларга ишониш керакми?

Фото муаллифлик ҳуқуқи screenshot

Бозор иқтисодиётида одамларнинг қонуний даромадларини кўпайтириш ва ривожлантиришга катта эҳтиёж бор.

Миллионлаб инсонлар ҳаётларини молиявий томондан муҳофазалашга уринаётганлари билан бир вақтда ўз орзу-умидлари, интилишларини ҳам амалга ошишини исташади.

Яқинда Ўзбекистон телевидениесида чинозлик тадбиркор Аҳмад Турсунбоевнинг молиявий пирамидаси устидан текширув бошлангани ҳақида қатор кўрсатувлар намойиш қилинди.

Аҳмадбой молиявий пирамидаси қарийб беш йил давомида афтидан анча муваффақиятли ишлаб келган.

Собиқ Шўро ҳудудининг тарихида энг катта молиявий пуфак — бу россиялик тадбиркор Сергей Мавроди бошқарган “МММ” пирамидаси бўлган.

Қозоғистонлик иқтисодчи Сапарбой Жубаевнинг айтишича, молиявий пирамида схемалари доим ўзига жалб этган ва этмоқда.

Ҳалқаро маркетинг ширкатларидан жамланган маълумотларга кўра, молиявий пирамида схемасига шерик сифатида қўшилган одамларнинг тўқсон тўққиз фоизи ўз пулларидан айриладилар.

Шу даражадаги молиявий зиён ортиришини, унинг салбий оқибатлари ва ҳаётлари барбод бўлишларини била туриб, нима сабабдан одамлар барибир молиявий пирамидага қўшиладилар?

Кўп одамлар қариндош-уруғлари ёки дўстлари орқали шубҳали пирамидага кириб қолишади.

Сапарбой Жубаевнинг айтишича, бу ҳам уларнинг ўзаро муносабатларига путур етказиши мумкин.

Аҳолини ноқонуний пирамида схемаларига қўшилмаслиги учун ҳукумат идоралари огоҳлантириши керак, деб ҳисоблайди қозоғистонлик эксперт.

Сапарбой Жубаев билан суҳбат.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbekInstagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondonbbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг