"Ўзбекистонда журналист топшириқсиз бирор нарсани бажармайди"

Фото муаллифлик ҳуқуқи UzA

Президент Ислом Каримов 27 июнда журналистларни касб байрами билан табриклаб, муаммоларнии дадил кўтариб чиқишга чақирди.

Шунингдек, интернетга тўсиқ қўйиб, "темир девор" қуриб бўлмаслигини айтган у.

Ислом Каримов ўз чиқишида журналистларга "мен сизнинг орзу-интилиш, ташаббусларингизни доим қувватлашга тайёрман, ўзимнинг энг яқин ёрдамчиларимсиз", деб мурожаат қилган.

Бироқ президентнинг бундай чақириғи биринчи марта бўлаётгани йўқ.

Халқаро ташкилотлар Ўзбекистонни сўз эркинлиги бўғилган мамлакатлар рўйхатида эълон қилиб келади.

Нима учун журналистлар танқидий мақолалар ёзишмайди, жамиятдаги қатор муаммоларни президент айтганидек "дадил кўтаришмайди"?

Би-би-си бу ҳақда ҳозирда Туркияда муҳожиротда бўлган журналист Нарзулла Охунжоновдан сўради.

Журналистга кўра, ҳамма нарса қаттиқ назоратда тутиладиган Ўзбекистонда журналистларнинг бирор бир нарсани топшириқсиз бажара олиш имкони йўқ. Айниқса муаммони ошкор айтиш ҳуқуқи ўта чекланган.

"Муаммони кўтариб чиққанлар қамоққа тиқилган ёки хорижда, қувғинда юришибди. Президентнинг бу каби сўзлари ҳар йил айтилади. Уни гўёки халқнинг, журналистларнинг ғамхўри қилиб кўрсатилади. Бироқ камчилик, қонунбузарликни журъат қилиб айтганларнинг ўзлари муаммога дуч келадилар", дейди Охунжонов. "Мен ҳам бошида ишонган, президент республикадаги ҳамма бўлаётган нарсалардан хабарсиз деб билганман. Қамоқдаги икки журналистнинг тақдирига эътибор қилишни сўраганим ва бошқа муаммоларни очиқ айтганимдан сўнг, менга ва оиламдагилар, ҳатто болаларимга ҳам муаммолар бошланди. Ҳатто менинг олдимга келиб, муаммосини гапирган ҳамкасб аёл, ҳозирда марҳума Мастура Фармонова кўчада хавфсизлик ходимлари томонидан калтакланиб кетилди".

Ёки Ўзбекистон телевидениесининг икки журналисти Малоҳат Эшонқулова ва Саодат Омонова телевидениедаги маҳаллийчилик, порахўрлик, талон-тарожликни фош қилиб, оқибатда ишсиз қолгани, акциялар ўтказиб бонг ургани, тазйиққа учраганини президент наҳотки эшитмаган, нега уларни давлат раҳбари сифатида ҳимоя қилмади?-дейди журналист.

Мен бугун хорижда ҳам ўзимни хавфсиз сезмайман. Бу ерда ҳам менга таҳдидли қўнғироқлар бўлиб туради, деб айтади Нарзулла Охунжонов.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ