'Коррупция халқимиз учун одатга айланиб бўлди'

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Би-би-сининг "Сўз Сизга" рукни навбатдаги саволи қуйидагича эди: Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш мамлакат ички гуруҳларининг ўзаро курашини англатадими?

Ўзбекистонда кузатилаётган айрим ҳодисалар ҳукуматнинг коррупцияга қарши кураши сифатида тақдим этилмоқда.

Бироқ айрим Ғарб таҳлилчилари фикрича, мамлакатдаги қудратли гуруҳлар шу йўл билан ўзига рақиб гуруҳдан қутулиш, ўзининг йўлидан четга суриб қўйиш, кучсизлантиришга интиладилар.

Халқаро Транспаренси ташкилоти эса Ўзбекистонни энг коррупцияга ботган ва коррупцияни йўқ қилиш учун ҳеч қандай чора кўрмаётган мамлакат деб таърифлаб келади.

Бу борада сизнинг фикрингиз қандай? Сизнингча, Ўзбек ҳукумати коррупцияга қарши курашяптими?

(Аксарият изоҳлар таҳрирсиз берилмоқда)

Фейсбук фойдаланувчиси Йигитали Макс Икс саволга шундай муносабат билдиради: Кланлар кучая бошласа дарров АХМАДБОЙИНИ УШЛАЙДИДА ИТАРАДИ ҚАМОҚҚА.

Баҳром Абдураҳимовнинг ёзишича, авваломбор ким айтади-ки, "Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш бор ......." - деб ? Ҳаммаси кўрмана учунлигини ҳамма кўриб билиб турибди, аммо хеч ким бир сўз айтишга ботина олмайди, холос! Ўзбекистонда бирор бир соҳа қолмадики ,у коррупция ботқоғига ботмаган бўлса ! Аммо ҳар қандай коррупциялашган мафия ҳам ўз сафини мудом тозалаб турганидек, бизда ҳам ҳар-ҳар замонда, "АЙРИМ" порахўр мансабдорлар ёким товламачи босқинчилар ҳам кўрмана сифатида қурбонлик қилинмоқдадир, холос... Аслида "айрим" сўзининг ишлатилиши ножоиздир, аксинча "АКСАР" -деган сўз ишлатилмоқлиги лозимдир ва айнан аксар(99% ни ташкил этади) "мансабдор-пулдорлар" га нисбатан , уларнинг порахўрлиги- талончилигига қарши кураш бошланганда эди, биз Ўзбекистонда ҳам коррупцияга қарши кураш бошландими, кланлашган-мафиялашган коррупцияга қарши кураша оладиган ҳам борми-КИН -деган сўзни ишлатсак ўринли бўларми-ди ....... ???????

Би-би-сининг Одноклассники саҳифасида изоҳ қолдирган Бехруз Bexruz: Агар ҳаракат қилганда натижаси билинар эди, дейди.

Алик Alik: Албатта йўқ...

"Не Важно" га кўра, Жа ошган булса денгиздан бир томчи сув олинганчаликдир.

Ali Aslan: Afsuski yo'q ammo rivojlaniw bor baraka topsin.

Shuhratbek Rahmatullayev: Акси бўляпти. Ҳамма раҳбар ботқоққа ботаяпти, халқни ейишяпти.

TEMUR BEK: Кандай оклашга хам бошим қотиб колди. Бизнинг энг оғрикли нуқтамиз шу КОРУПЦИЯ. Ҳеч қандай кураш бўлаётгани йўқ. Кон конимизга сингиб кетган бу иллат. Хамма ерда корупция! Хатто корупцияга карши курашадиган жойларда хам.

Мусо Ахи: Тузим бузук булгандан кейин шундай буладида хеч качон яхшиланмайди умид килмасак хам булади.

TEMUR BEK: Инсон умид килиб яшаши керак. Бунга карши курашиш керак хаммамиз яхши булишиги умид килмай кочиб кетаверсак. Эртага фарзандларимиз нима килади. Шу фарзандларимизи хаётида шу иллат булмаслиги учун хозирдан курашишимиз керак.

Одамий: Курашмайди дийиш хам Нотугрирок. Курашмокда суст. Коррупсия порахурлик кариндош уругчилик 1000 йиллик Чинорлардек катта булиб кетган соясини узида уххо неча минглаб кишилар кун кечиряпти. Ўзбекистонда кураш бошланган факат Хозирда Тв рекламаларида. майда майда Порхурлар давлат мол мулкини талаётганларни. Бирин кетин савол жавобга тортадилар шу кетишда. УзТвга имкон бериш керак. Ушландими курсатсин. 3-4 йил бурун ушалиб жазога тортилганларни хар замонда курсатишдан Наф йук. Майда амалдор бекларни тухтатиб булмайди порахурлик корупсияни давоси Уларни Химоячилари. Юкоридаги Танкалари. 100 та майда порахурни думини босишга сарфланадиган кучни. Битта катта танкка сарф килинса фойдаси купрок. Биз СССР дан колган ва Янги дунё орасидамиз. Мустакил булдик деб. Мустакиллик кимни кулида Хокимият бўлса Халк ҳаққини истаганча ўзлаштириш пойгаси.

TEMUR BEK: Ҳаммасига узимиз сабабчимиз аслида йук. Машина хайдаганда коидага амал кимимиз кейин гаини кулига пора босамиз. Ишимиз хал гаилар бой булиб кетишяпти. Ёш авлод гаиларга хавас килиб шуларни укишига киришни хохлаяпти. Натижада укишга кириш учун пора бериляпти. Айни вактда бу укишларни рахбарлари хам бой булиб кетишяпти ва шу укишларга рахбар булиш учун жуда катта пора бериляпти. Бу оддий бир мисол. Деярли хамма сохада шу ахвол. Хаттоки, хажга бориш учун хам "шапка" бериляпти. Каёкка караб кетяпмиз узи. Бунга кандай чора курса булади? Ким билади? Айтилар. Бирон чораси бордир ахир.

Жахангир Кенжабаев: Avvalambor aybni o'zimizdan izlash kerak nega? Chunki porani Kim beryapti xalq!!! Kim olyapti Yana xalq!!! Birovni orqasidan birov kun ko'rmasligi kerak misol uchun sizu biz ishga kirmoqchi bo'lsak pora talab qilishsa Ishonch telefonigamas qarz olishga yoki bor bo'lsa berishga tayyormiz: Negaki bu o'rgangan odatimiz hisoblanadi! Sal aql farosat bilan o'z haq huquqimizni shu yerda talab qilib militsiyaga xabar bersak nima qiladi? Yo'q biz xabar bermaymiz biz aytilgan Summani beramiz chunki bizda pul daryo bo'lib oqayapti... Militsiya nima uchun ishlayapti bizni haq huquqlarimizni himoya qilish uchun... Ammo..... Degan joylariyam borde.... Har kimki pora bersa, Mansab topgusidir degan aqida miyamizga singib ketkan... Toza ishlasa bo'ladiyu axir Yana bilmadim lekin ayb bizda....

К о н с т р у к т о р: Уловига яраша тушови. Коррупция халкимиз учун удум ва одатга айланиб бўлди. Бирор бир иллатга қарши курашишда самарали восита иллатни ўзи билан эмас сабаби билан курашиш керак, сабаби эса ўзимизда, бизни менталитетимизда.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - http://bbc.in/29kO5qI
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (http://bbc.in/298ACXh)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар