'Ўрикзор' бозорида иссиқлик қувури узилиб кетди

Тошкентдаги "Ўрикзор" бозорида иссиқлик қувури тушиб кетиши натижасида, ўнлаб автомобиллар зарар кўрган.

Бозор ҳудудининг катта қисмини сув босган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, қувурдаги фалокат 29 июн куннинг иккинчи ярмида тўсатдан содир бўлган.

Қувурнинг катта қисми портлаш тўлқинининг кучи билан ҳавога отилган ва ўша атрофда тўхтаб турган автомобиллар устига қулаган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган фотосуратлардан кўплаб автомобилларнинг ойналари синиб кетгани кўринади.

Ҳодиса натижасида қувурдан отилган иссиқ сув бозорнинг катта ҳудудига тарқалган.

Озиқ-овқат маҳсулотлари сотиладиган павильонга борадиган йўл сувга тўлган.

Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Воқеа ҳақида ҳозирча расмий хабар тарқатилмаган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар