Шукур: 'Тиланчи бола ҳақидаги ашуламни куйлашга изн беришмаган'

Фото муаллифлик ҳуқуқи shukur
Абдушукур Абдураҳмонов (Шукур) - Россияга келиб, ижод қилаётган қатор ўзбекистонлик санъаткорлардан бири.

У Ўзбекистонда "Фазо" деб номланган гуруҳда қўшиқлар куйлаган ва қатор филмларда роллар ижро этган.

Мухлислари уни, айниқса, "Жаноб Ҳечким" филмидаги Жавоҳир образи билан эслайдилар.

Ҳозирда Москвада яшаётган Абдушукур Абдураҳмонов билан Гулсевар Замон учрашган ва ундан ижоди, Ўзбекистон ва Москвадаги ижод муҳити ҳақида сўраган.

"Россияда ижод учун саҳна кенгроқ", дейди у. "Яъни, истаган мавзуда қўшиқ куйлашингиз мумкин, Ўзбекистонда эса, маълум чегаралар бор... Тўғри, чегара бўлиши керак, аммо меъёрида бўлса яхши... Ўзбекистонда шундай ҳодиса бўлган, мен кўчада қийналиб юрган тиланчи бола ҳақида қўшиқ яратганман. Аммо, уни айтишга рухсат беришмаганди", дейди у.

Суҳбатни BBCUZBEK YouTube каналида томоша қилинг.
  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар