Ўзбекистонда Рамазон Ҳайити 6 июлда нишонланади

Image caption Рамазон Ҳайити янги ой чиқишига қараб 5 ёки 6 июл бўлиши тахмин қилинмоқда.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 6 июлни Рамазон Ҳайити куни деб эълон қилган.

Президент чиқарган фармонга кўра, Ўзбекистонда 6 июл дам олиш куни ҳисобланади.

Бу ҳақдаги қарорда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2016 йилда Рамазон ҳайити куни 6 июл чоршанбага тўғри келиши ҳақидаги қароридан иқтибос келтирилган.

"Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2016 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 6 июл чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини эътиборга олиб, 2016 йил 6 июл дам олиш куни деб белгилансин ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин", дейилади фармонда.

Шунингдек, Рамазон ҳайитини Республика “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари ва бошқа мутасадди идоралар, жамоат ташкилотларига жойларда тартибли ва юқори даражада, миллий қадриятларга мос равишда ўтказиш учун тегишли тадбирларни амалга ошириш топширилган.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиши қайд этилган.

Исломий тақвимга мувофиқ, Рамазон ойининг боши ва охири янги Ой чиқишига қараб белгиланади.

Дунёдаги аксарият мамлакатларида ҳайит қачон бўлиши рўзанинг охирги кечасида маълум бўлади.

Аммо, Ўзбекистонда 1992 йилдан буён давом этиб келаётган тажрибага мувофиқ, Президент Рамазон ойининг боши ва охирини махсус фармон билан олдиндан белгилайди.

Бу эса кузатувчиларга кўра, баъзи чалкашликларни юзага келтиради. Кўп ҳолларда Ўзбекистон олдиндан эълон қилинган президент фармони туфайли кўп мамлакатлар, ҳатто минтақа давлатларидан бир кун кейин ҳайитни нишонлагани кузатилган. Бироқ ҳайитни қачон нишонлаш борасида бошқа мамлакатларда ҳам тушунмовчиликлар юзага келиб туради.

Кўп мусулмонлар одатда ҳайитни Саудия Арабистони эълон қилган сана бўйича нишонлашади.

Бу йил Рамазон Ҳайити янги ой чиқишига қараб 5 ёки 6 июл бўлиши тахмин қилинмоқда.

Ҳайит тонггида байрам намозлари ўқилади, марҳумлар ёдга олиниб, анъанавий ширинликлар пиширилади, муҳтожларга эҳсонлар тарқатилади.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар