Сўз сизга: Президент Каримов нега ифторлик бермайди?

Давлат раҳбарининг муқаддас Рамазон ойида ўз номидан рўзадорларга ифторлик бериши Қозоғистон ва Қирғизистонда ҳам аллақачон анъанага айланиб улгурган.

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов эса, Қадр кечаси арафасида Ашхободдаги Жомеъ масжидда ифторлик берган ва мусулмонлар билан бирга намоз ўқиган.

Дунё бўйлаб мусулмон бўлмаган давлатлар раҳбарларининг ҳам Рамазон ойида ифторлик беришлари сиёсий анъанага айланган.

Аммо Марказий Осиёнинг энг кўп мусулмон аҳолиси яшайдиган Ўзбекистонда ҳозиргача бу удумга кирган эмас.

Ҳар йили Рамазонда аксига, жамоат жойларида ифторлик беришга чекловлар жорий этилади.

Шунингдек, мамлакат қамоқхоналарида намозхон маҳбуслар устидан назоратнинг кучайтирилиши ва қийноқларга доир хабарлар олинади.

(Айрим изоҳлар таҳрирсиз берилмоқда -таҳ.)

Би-би-си Ўзбек Хизматининг, “Сизнинг-ча, Ўзбекистонда ҳам давлат раҳбари Рамазонда ифторлик бериши керакми? Ҳукуматнинг диний байрамларга муносабати ҳақида қандай фикрдасиз?”, - деган саволларига жавоб бераркан:

Шоира Алимова, “Ҳар ким қилса, ўзи учун қилади. Кимдир Маккагача бориб, бошини саждага қўймайди...кимдир жавобгарликни бўйнига олиб, у учун яна 40 кун рўза тутиб беради...Ифторлик берадими-бермайдими, сизларга нима? Фикр билдирсанглар, бир нарса ўзгариб қолармиди?”, - дея қарши савол билан жавоб берган.

Гўзал Гулим эса, “Ўнг қўлинг берганини чап қўлинг билмасин, дейишади. Берар эҳсон, билдирмай. Овоза қилиш шартми?”, - дея бу борада ўз қарашларини изҳор этади.

Фузайл Истам, “Халқнинг пулини олаётган ҳокимиятдаги муттаҳамлар халққа ифторлик қилиб бериши мумкинми? Тасаввур қилиш қийин!!!”, - дея ўз жавобини учта ундов белгиси билан якунлапти.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Гулмир Гул эса, “Президентимиз тинчлик бераяптилар. Умрлари узоқ бўлсин. Давлатимиз тинч давлатлар ичида 1-ўринда. Шунинг ўзи ифтор, катта бахт”, - деб ёзибди.

Бахтик Абдукадиров, “Кечагина туркман президенти тилла суви юритилган бутини ясатган эди, ундан кейин чой ҳақидаги китобини пешанасига сурттириб, тарқатаётган эди. Бугун ифтор қилса, қизиқарли”, - деб ёзаркан, “Риё учун қилинадиган ифторнинг нима кераги бор? Ўша сизлар айтган президентлар нимага бутун дунёга жар солиб, реклама қилиб ифтор қилишмоқда? Одамлар гапириши учун, очко “набирать” қилиш учун. Агарда, Аллоҳнинг йўлида қилганида, бировга билдирмай қилишар эди”, - дея ўз гапларига нуқта қўяди.

Ўзбек Туркий эса, “Финанс чатоқ ҳозир ҳамма жойда. Кризис кўп давлатларда. Энди, шу десанглар, Аҳмад бойдан пулларни олишди. Балким, ҳайитлик қилиб беришар”, - деб фикр билдирибди.

Шариф Эшонқуловнинг ёзишича, “Бизнинг президентимизнинг ифторликсиз ҳам рекламаси жуда зўр...”.

Мастура Ганиханова, “Президент ифтор беришга мажбурмас. Пашшадан фил ясаманглар. Берипти, ҳо, берипти. Берсин, берган бўлса, Аллоҳ рози бўлсин. У давлатнинг президенти берган бўлса, бизнинг президентимиз ҳам бериши шартмас-ку. Нега йўқ ердан фасод қидирасизлар”, - дебди.

Шокиров Абдубосит эса, “Шу инсон қилган ишнинг ярмини қилгин, кейин гапир. Риё учун ифторлик кимга керак. Балки қивотгандирлар. Нима, сан билан маслаҳатлашишлари керакми? Санга ҳали далеко уларга гапиришга”, - деган қарашда.

Сардор Ғайбуллаев, “Халққа Ифторлик Бергунча, Ўзига инсоф берсин Аллоҳим”, - деб ўз гапига нуқта қўйибди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ