"Ўзбекистон Қозоғистоннинг иқтисодий "мўъжиза"сидан ўрганиши керак!”

Яқинда Қозоғистон президенти "Мен бирор бир ёш қозоғистонлик дунёнинг бирор бир жойида мардикорлик қилмаётганидан, мигрант бўлмагани билан фахрланаман. У шу ернинг ўзида ишлайди, шунинг ўзи буюк ифтихор", - деган Нурсултон Назарбоев унга бағишланган "Давлат раҳбари" ҳужжатли фильмида.

Жаноб Назарбоевнинг ушбу сўзлари кўпчиликнинг, жумладан, ўзбекистонликларнинг ҳам эътиборини ўзига тортди.

Қозоқ раҳбарининг сўзларига жавобан ижтимоий тармоқларда қолдирилган фикр-мулоҳазалардан айримлари:

Farkhod Abdurakhmonovнинг ёзишича, “ Қозоғистоннинг иқтисодий ўсиш омиллари ва ҳозирги муаммоларини ёритиш чуқур таҳлил талаб этади. Агарки, Ўзбекистон билан қиёсий таҳлил этсак, Қозоғистон бирмунча табиий афзалликларга эга. Жумладан, Қозоғистон ҳудуди жиҳатидан дунёда 9-ўринни эгаллайди..(...) Яна бир жиҳатни ҳам ҳисобга олмоқ зарур, яъни Қозоғистон ҳукумати иқтисодиётда нисбатан анча либерал сиёсат юргизади. Менимча, бу масалада қўшнимиздан ибрат олсак ёмон бўлмасди,”-деб фикрини якунлайди Фарҳод Абдураҳмонов.

“Хабар” ТВ канали орқали эфирга узатилган филмда Қозоғистон президенти, мустақиллик йилларида 10000 дан ортиқ қозоғистонлик дунёнинг энг яхши университетларида таҳсил олиб ватанига қайтганини айтган.

Бу фикрларга ўз муносабатинни билдирар экан, Fazliddin Makhmudov: “Бизда ҳам ёшларга эътибор кучли. Ҳамма нарса одамнинг ўзига боғлиқ, ўқийман деса - шароитлар бор,”- деб шарҳ қолдирди.

Image caption Ўзбек-Қозоқ чегарасидаги меҳнат муҳожирлари

Ўзбекистон қўшнисининг иқтисодий ютуқларидан ўрганиши мумкинми?

Мухлислардан бири Sardor Saidov “Биз оддий инсонларни фикрини билиш билан бир қаторда ҳақиқий иқтисодчи - мутахассисни фикрини ҳам бизга билдирсангиз нур устига аъло нур бўлур. Ахир оддий инсон таҳлил қилиши учун ошкор маълумотлар етарли эмас-ку... Халқ саводини ривожланишига ёрдам беринглар, илтимос,”- деб ёзади.

Шўролар давлати қўллашидан сўнг Ўзбекистон ва Қозоғистон иқтисодий ривожланишнинг турли моделларини танлади.

Ўзбекистон президенти дунёда ‘Ўзбек модели’ тан олингани ва мазкур ривожланиш йўлининг самарали эканини бир неча бор такрорлаб келган ва келмоқда.

Бироқ, минглаб ўзбекистонликлар ҳар йили Қозоғистонга мавсумий иш излаб боришади.

Бундан ташқари, Қозоғистонда ҳам президент Назарбоевнинг авторитар бошқаруви ҳукмрон, аммо иқтисодчи Сапарбой Жубаевнинг сўзларига кўра, бу мамлакатда иқтисодиёт бозор қонунлари асосида бошқарилади.

Демак, Қозоғистоннинг иқтисодий мўъжизаси ортида турган сабаблар қандай? Фақат нефт каби табиий бойликларми ёки замонавий ва самара берувчи иқтисодий сиёсатми?

Ушбу саволлар билан Би-би-си Ўзбек хизмати Қозоғистонлик иқтисодий таҳлилчи Сапарбой Жубаевга мурожаат қилди.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар