Женнифер Анистон: Мен ҳомиладор эмасман!

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Женнифер Анистон

Ҳолливуднинг энг ёрқин юлдузларидан бири Женнифер Анистонга кўра, оммавий-ахборот воситаларидан ёзғирган.

the Huffington Post блогига ёзган мақоласида Женнифер Анистон аввалига ўзининг ҳомиладор экани ҳақидаги хабарларни рад этади.

"Мен ҳомиладор эмасман, аммо барчаси жонимга тегиб кетди", деб ёзади у.

"Журнализм ниқоби остида аёлларни ўз таналари учун уятга қўядилар".

Friends ( Дўстлар) сериалининг актрисаси ўтган йил август ойида актёр ва сценарийнавис Жастин Зеруга турмушга чиққан.

"Ҳар кун мен ва турмуш ўртоғим ўнлаб сураткашлар бизни безовта қилишади. Шундоқ уйимиз қаршисида..нима бўлса ҳам суратга олиш учун даҳшатга соладиган бир амалларга қўл уришади".

"Сўнгги ой давомида мен аёлларнинг қадрини қанчалар уларнинг турмушга чиққан чиқмагани, она бўлган бўлмагани билан белгилашимизни англаб етдим".

"Биз эрсиз ва фарзандсиз ҳам бир бутун аёл бўлишимиз мумкин".

"Биз ўз танамизнинг гўзаллигини ўзимиз белгилаймиз, фақат ўзимиз..."

47 яшар актриса ўз блоги хотимасида "агар ҳомиладор бўлсам, ўзим хабарини бераман", дейди.

•Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

•ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

•Instagram - BBC UZBEK

•Twitter - BBC UZBEK

•Odnoklassniki - BBC UZBEK

•Facebook - BBC UZBEK

•Google+BBC UZBEK

•YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

•Skype - uzbekbbclondon

•bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар