Ҳиндистоннинг "тилло одами" калтаклаб ўлдирилган

Датта Фуге олтинга меҳр қўйган Фото муаллифлик ҳуқуқи PRESS TRUST OF INDIA

Эгнига буткул олтиндан тикилган кўйлак кийгани билан дунё матбуотининг эътиборини ўзига жалб қилган ҳиндистонлик Датта Фугени бир неча киши уриб ўлдирган.

Полиция хабар қилишича, 48 ёшли Фуге 14 июл куни Ҳиндистон ғарбидаги Диги деган жойда бир туғилган кун зиёфатига 22 ёшли ўғли билан бирга таклиф этилган бўлган.

Бир неча киши Датта Фугега тошлар ва учи ўткир қуроллар билан ҳужум қилганлар.

Ўғли отасининг қотиллиги гувоҳи бўлган.

Полиция хабар қилишича, ҳужум қилганларнинг сони 12 тача бўлган.

Полицияга кўра, ҳужумчилар Датта Фугени очиқ бир жойга олиб чиқишга муваффақ бўлганлар.

"Биз жаноб Фуге қандай қилиб ўлдирилган жойи очиқ майдонга олиб чиқилганини тергов қилмоқдамиз", деб айтган Диги полицияси идораси раҳбари.

Ҳозирча тўрт киши қотилликка алоқадорликда ҳибсга олинган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Датта Фуге одамларга пул қарзга бериш билан шуғулланган.

2013 йили у жами нархи 250000 АҚШ долларига тенг деб баҳоланган 3 килограмм олтиндан ўзига кўйлак тиктирган эди.

Датта Фугенинг мобил телефони ҳам, кўйлаги ҳам, бўйни, билагузуги, бармоқларидаги узуклари ҳам тиллодан ясалган, у алоҳида бир байрам ёки хурсандчилик кунлари буткул олтинга бурканиб кўчага чиқарди.

У ўзига тан қўриқчи ҳам тайинлаган эди.

Нега олтинни яхши кўриши ҳақидаги саволга бу ўзининг орзуси эканини айтган.

"Мендан одамлар тез-тез сўрашади, нега бунча кўп олтинни тақишим ҳақида. Мен бу менинг орзуйим, дейман. Ҳар кимни ҳар хил нарса илҳомлантиради. Айрим пулдорлар ўз "Ауди"си ёки "Мерседеси" ва катта автомобиллари бўлишини орзу қиладилар. Мен олтинни танлаганман", деб айтган эди Датта Фуге Би-би-си билан суҳбатда 2013 йили.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • •ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • •Instagram - BBC UZBEK
  • •Twitter - BBC UZBEK
  • •Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • •Facebook - BBC UZBEK
  • •Google+BBC UZBEK
  • •YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • •Skype - uzbekbbclondon
  • •bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.