Тайландда ўзбекистонлик аёл ҳибсга олинди

Тайланд банки Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Полиция гумондорларнинг Тайланддаги 50 та банк ҳисобини ёпган

Тайланд полициясининг билдиришича, соҳилбўйи истироҳатгоҳида ҳибсга олинган россиялик эркак ва ўзбекистонлик аёл кибер жиноятда гумон қилинмоқда.

Д.У. ва О.К исмли шахслар компютерга зарарли дастур ўрнатиш орқали АҚШ ва бошқа қатор давлатлардаги банк ҳисобларидан жаъми 28 ярим миллион долларни ўғирлаганликда гумон қилинмоқда.

Тайланднинг сайёҳлик полицияси ҳибсга олишларни АҚШнинг Федерал Қидирув Бюроси билан ҳамкорликда амалга оширганини айтган.

44 ёшли эркак ва унинг 25 ёшли ўзбекистонлик аёл шериги Кох Чанг истироҳатгоҳида ҳибсга олинган.

Associated Press хабар агентлигининг Тайланд полицияси мулозимидан иқтибос келтиришича, АҚШ ҳуқуқ-тартибот идоралари 2014 йилда шубҳали катта миқдордаги маблағ Қўшма Штатлар, Австралия, Япония, Англия, Италия ва Олмониядан Тайландга ўтказилганини аниқлаганидан сўнг, текширув ишларини бошлаган.

Полицияга кўра, Тайланднинг ноқонуний пулларни ювишга қарши идораси гумондорларнинг Тайланддаги 50 та банк ҳисобини ёпган.

Хорижлик гумондорларнинг Тайландда ҳибсга олиниши бот-бот учрайди.

Тайланднинг россиялик сайёҳлар орасида машҳур истироҳатгоҳларда бундан аввал ҳам кўплаб ҳибсга олишлар амалга оширилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02 •ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

•Instagram - BBC UZBEK

•Twitter - BBC UZBEK

•Odnoklassniki - BBC UZBEK

•Facebook - BBC UZBEK

•Google+BBC UZBEK

•YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

•Skype - uzbekbbclondon

•bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.