Мишел Обама “манфур” Трампни қоралади

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Мишел Обама

АҚШ президентининг рафиқаси Мишел Обама республикачи Доналд Трампни кескин қоралаган ва Ҳиллари Клинтонни демократларнинг Миллий йиғинида президентликка номзодини қўллаган.

Филаделфияда кечган йиғинда Обама хоним эҳтиросга тўла чиқиш қилган.

"Телевизион экранларда бу жамоат арбобларининг нафратга тўла чиқишлари...мамлакатимизнинг ҳақиқий қадриятларини ифода этмайди", деб айтган гулдурос қарсаклар остида.

"Уларнинг даражасига тушманг. Улар пастлашганда биз юқори туришимиз керак, шу бизнинг шиоримиз".

Берни Сандерс ҳам аввалроқ Клинтон хонимни президентликка номзодини дастаклаган ва ўз тарафдорларидан ҳам шундай йўл тутишларини сўраган эди.

Клинтон хоним пайшанба куни расман демократлардан номзодликни қабул қилиб олиши керак.

"Доналд Трамп бир гуруҳдан кейин бошқасини ҳақорат қилиш билан банд экан, Ҳиллари Клинтон бизнинг қудратимиз ранг-баранглигимизда эканини яхши билади", деб айтган Берни Сандерс.

Аммо Берни Сандерснинг айрим тарафдорлари Клинтон хоним номзодлигига қарши эканларини яширишмаган.

Мишел Обама ўз чиқишида Трампни нишонга олганини аксарият эътироф этмоқда, аммо президент рафиқаси республикачи даъвогарнинг номини тилга олмаган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

• ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

• Instagram - BBC UZBEK

• Twitter - BBC UZBEK

• Odnoklassniki - BBC UZBEK

• Facebook - BBC UZBEK

• Google+BBC UZBEK

• YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

• Skype - uzbekbbclondon

• bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар