ИШИДчи Умар Шишони ким эди?
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

ИШИД қўмондонларидан Умар Шишони отаси билан суҳбат

Бир ҳафта аввал ИШИД ўзининг олийрўтба қўмондонларидан бўлган Умар Шишони ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Унинг ўлими ҳақида Пентагон март ойида хабар берганди.

Шишонининг асл исми - Тархан Батирашвили.

Чечен Умар исми остида ҳам номи чиққан Шишони Гуржистон шимолидаги Панкиси водийсидан эди.

Би-би-си билан суҳбатда отаси Темур Батирашвили ўғли ҳақида айтиб берди.