Туркияда барча ҳарбий академиялар ёпилади

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Туркия Президенти Эрдўғон мамлакат "вирус"лардан тозаланишини таъкидлаган.

Президент Ражаб Тойиб Эрдўғон мамлакатда барча ҳарбий академияларни ёпишга қарор қилинганини билдирган. Унинг ўрнига миллий ҳарбий университет очиш режалаштирилмоқда.

"Haber" агентлигига берган интервьюсида жаноб Эрдўғон бу амалга ошмаган давлат тўнтаришидан сўнг қуролли кучлар тизимларида олиб борилаётган ислоҳотларнинг бир қисми бўлишини айтган.

Бундан ташқари, унинг таъкидлашича, барча қўмондонлар ва ҳарбий амалдорлар Мудофаа вазирлигига бўйсунадилар.

Ҳозирда Туркия қуролли кучлари олий қўмондонлиги асосий қароргоҳ бўлиб, уни қуролли кучлар бош қўмондони бошқаради.

Туркия қуролли кучлари бош қўмондони миллий хавфсизлик хизмати каби бевосита президентга бўйсунади.

Эрдўғоннинг сўзларига кўра, "конституцион ўзгаришларнинг пакети" парламент тасдиғидан ўтказилади.

16 июлга ўтар кеча давлат тўнтаришига уринишдан сўнг Туркия қуролли кучлари тизимларида миқёсли тозалашлар кетмоқда.

Айни пайтда 99 генерал ва адмиралларга "ҳокимиятни ағдаришга уриниш" айблови илгари сурилган. Бу рақам 356 олий тоифали зобитлар таркибининг учдан бири деганидир.

Армия сафларидан ҳукумат томонидан исёнга ва унинг "ташкилотчиси ва илҳомчиси" сифатида қаралаётган Фатҳуллоҳ Гуленга алоқадор деб кўрилган 1700 ҳарбий хизматчи бўшатилганлар.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.