‘ИШИД заифлашмоқда, аммо...’

АҚШ президенти Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

'...ҳалиям жиддий таҳдидлигича қолмоқда'. Бундай баёнот билан АҚШ Президенти Барак Обама чиққан.

Президент Обаманинг айтишича, Яқин Шарқдаги бу жангари гуруҳга қарши олиб бораётган ҳарбий амалиётлари ўз натижасини бермай қолмаган.

ИШИДнинг Сурия ва Ироқдаги мавқеъси аввалгига қараганда заифлашган.

Аммо, АҚШ раҳбарига кўра, ИШИД ҳозир ўз эътиборини Яқин Шарқ чегараларидан ташқарига қаратаётган бўлиши мумкин.

Президент Обама наздида, жумладан, Франция, Туркия ва Бангладешни бу гуруҳ ҳужуми таҳдиди остидаги давлатлар сирасига киритиш мумкин.

Америка раҳбарига кўра, агар, ИШИДга қарши янглиш иш тутишса, бу қарорлари ўзларига ҳам зиён етказмай қолмайди.

Барак Обаманинг айтишича, бу жангари гуруҳга қарши ҳарбий амалиётлар чоғида тинч фуқаролар ўлимига йўл қўймаслик лозим.

Бундан ташқари, олиб бораётган сиёсатлари ҳам "тамаддунлар", яъни Ғарб ва Ислом ўртасидаги тўқнашув сифатида кўриниб қолмаслиги керак.

"Акс ҳолда бу айнан ИШИДга қўл келади. Уларнинг Исломни янада янглиш талқин этишларига кенг йўл очади", - деб айтган АҚШ президенти.

Аммо

Лекин, Барак Обаманинг Пентагондаги учрашуви ортидан баён қилишича, "ИШИД, барибир, мағлубиятга юз тутади".

Суриянинг Раққа ва Ироқнинг шимолий Мосулдаги таянч нуқталари назоратини ҳам тез орада бой беради.

АҚШ президенти, ўз ўрнида, ўтган бир йил давомида ИШИД Сурия ва Ироқда кенг кўламли бирор бир ҳужум уюштиришга қодир бўлмаганини ҳам алоҳида қайд этиб ўтган.

Барак Обама шу йилнинг апрел ойида ҳам ИШИД ҳақида худди шунга ўхшаш баёнот билан чиққан.

ИШИД ҳимояланишга ўтгани, гуруҳнинг Сурия ва Ироқдаги мавқеълари заифлашиб бораётганини баён қилганди.

АҚШ президентига кўра, айнан ўз мамлакати бошчилиги остидаги ҳарбий коалициянинг саъй-ҳаракатлари сабаб ИШИД аъзоларининг сони ўтган икки йил ичида кескин камайган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг