Трамп тарафдорлари Клинтонни “қурол билан тўхтатади”ми?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Трамп

Доналд Трамп ўз тарафдорлари рақиби Ҳиллари Клинтонни қуролга эгалик ҳуқуқларидан фойдаланиб тўхтатиши эҳтимолига ишора қилар экан, аксариятнинг ғазабига яна нишон бўлган.

Республикачилардан номзод Трамп Ҳиллари Клинтон президент курсисига ўтирадиган бўлса, қуролга эгалик масаласини Олий маҳкамага олиб чиқиши эҳтимоли ҳақида гапирган.

У Шимолий Каролинадаги чиқишида Ҳиллари Клинтонни қудратга келиб, ҳакамлар тайинлашга ҳаракатига тушса, уни қуролга эгалик қонуни тарафдорлари тўхтатиб қолиши эҳтимолига ишора қилган.

Бу ижтимоий тармоқларда кескин танқидларга сабаб бўлган.

Аксарият Трампни зўравонликка даъват қилишда айблаган.

Аммо Трампнинг сайловолди ташвиқоти гуруҳига кўра, республикачи номзод аслида қуролга эгалик қилиш ҳуқуқи тарафдорларини овоз беришга даъват қилган, холос.

Антони Зерчер, таҳлил:

Президентликка номзод Доналд Трамп яна сайлов ташвиқотини бир силкитиб қўйди. Таъбир жоиз бўлса, сайлов кампаниясининг "уйига ўт қўйди".

Трамп Клинтон хоним сайловда ғалаба қозонса ва ҳакамларни тайинлашга ҳаракат қилса, унда қуролга эгалик ҳуқуқи тарафдорлари уни тўхтатиш йўлида "бирор иш қилишлари мумкин бўлади", деб айтди.

Аммо нима иш ?

Унинг кампанияси менежерларига кўра, бу фақат қуролга эгалик тарафдорларини сайловда овоз беришга даъват эди.

Аммо уларнинг бу таърифи ишонарли чиқмади.

Трамп тарафдорлари Клинтон хонимни "қамаб қўйиш керак" деб шиорларни ҳайқиришди.

Оловга мой қуйган каби бошқа бир тарафдорлари Трампнинг бу чиқишини "Клинтон отувга ҳукм қилиниши ва ё бундан ҳам ёмонроғи" дея таърифлашди.

Трамп сиёсатчиларнинг ҳар бир сўзи нафақат ўзлари учун, балки мамлакат учун ҳам хатарли бўлиши эҳтимолини тан олмайди.

Обрўси тобора тушиб борар экан, Трамп ва унинг сайлов кампанияси менежерлари сиёсий шаллақилик йўлини танлашган кўринади.

Уларга кўра, медиа бир томонлама, сайлов натижалари сохталаштирилиши мумкин ва Клинтон хоним беқарор бир таҳдид...Хуллас, бутун дунё Трамга қаршидай...

Ҳали ноябргача қарийб уч ой олдинда...

Трамнинг ўзбекистонликлар Америкага кирмасин дея ёзғиргани ҳам аксариятнинг онлайн ғазабига нишон бўлган эди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар