Украина ва Россия ўртасидаги танглик кучаймоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи No credit
Image caption Порошенко

Украина президенти Пётр Порошенко Қрим ва Донбассга яқин ҳудудларда ҳарбий кучларни юқори тайёргарлик ҳолатига келтириш буйруғини берган.

Россия ва Украина муносабатларида янги зиддиятлар чоршанба куни бошланди.

Россия федерал хавфсизлик хизмати Қримда "теракт олди олиб қолингани" ҳақида хабар берди.

Россия томони бу "бузғунчилик амалига тайёргарлик" кўришда Украинанинг хавфсизлик хизматларини айблади.

Шунингдек, Запорож вилоятилик бир шахс қўлга олингани ва у Россия хавфсизлик хизматига кўра Украина жосуси эканини даъво қилишди.

Федерал Хавфсизлик хизматининг бу баёнотларидан кейин ҳам Россия ва ҳам Украина мулозимлари ўз тилларига эрк беришди.

Россия президенти Путин Украинани "террор амалларига ўтиб олганликда" айблади ва Қримда икки рус ҳарбийси ўлдирилгани учун Киев жавоб бериши керак, деди.

Президент Порошенко шундан кейин Россияни Қрим ва мамлакат жануби шарқидаги терроризмни қўллашда айблади.

Россия Федерал хавфсизлик хизматининг баёнотини Порошенко "фантазия" деб атаб, "аслида Украинага навбатдаги ҳарбий дўқ-пўписалар" деб таърифлади.

Америка аралашдими?

АҚШнинг Киевдаги элчиси Жефри Пайет эса, Америка Россиянинг Украинага нисбатан сўнгги айбловларига ҳеч бир далилу тасдиқ кўрмаётганини урғулади.

"Бу Россия томонидан Украина шаънига айтилган илк ёлғон эмас, мақсад жамоатчилик эътиборини Россиянинг ноқонуний амалларидан чалғитиш", деб ёзди АҚШ элчиси ўзининг Twitter микроблогида.

"Бизнинг Қримга нисбатан муносабатимиз доим аниқ-равшан бўлган. Қрим Украинанинг бир қисми эди ва шундай қолади. Россияга нисбатан ўрнатилган жазо чоралари то Қрим ярим ороли Украина назоратига қайтарилмаганича бекор қилинмайди", деб қўшимча қилди элчи.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар