Таиландда қатор портлашлар содир этилган

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Таиланднинг машҳур курортлари жойлашган жанубий қисмида қатор портлашлар содир этилган.

Портлашлар оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлган, ўнлаби яраланган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Дастлаб пойтахт Бангкок яқинидаги Хаухин шаҳрида юз берган кетма-кет портлаш оқибатида икки сайёҳ ҳаётдан кўз юмган, бир неча соат ўтиб кафе хизматчиси ўлими ҳам тасдиқланган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Полицияга кўра, портловчи модда бир-биридан 50 метр узоқликдаги гулзор ичига жойлаштирилган ва мобил воситаси орқали ҳаракатга келтирилган.

Яраланганлар орасида бир қанча хорижий сайёҳлар бор.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Ўтган тунда Таиланднинг турли чеккасида, хусусан сайёҳлар гавжум бар ва ресторанлар кўп жойларда етти марта портлашлар кузатилган, бир бомба зарарсизлантирган.

Ҳозиргача ҳодисага масъулиятни ҳеч бир гуруҳ зиммасига олгани йўқ.

Бироқ Таиланд расмийлари хабар беришларича, портлашга халқаро террористик гуруҳларнинг алоқаси кўринмаяпти.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Мамлакат ИИВ вакили Пиуфанд Рингмунгсаиднинг сўзларига қараганда, ҳодиса маҳаллий исёнчи гуруҳларнинг иши бўлиши мумкин деб тахмин қилинмоқда, бироқ бу ҳали исботланганича йўқ. Бир нечта гумонланган шахслар ушлаб, сўроқ қилиняпти, деган у.

Ҳужум учун сайёҳлик тумани Хуахин танлангани Таиланд қиролининг Бангок ташқарисида яшаш жойи бўлгани учун бўлиши мумкин. Портлашлар давлатнинг йирик байрами- қироличанинг туғилган кунида юз берганига эътибор қаратилган.

Сайёҳлар гавжум бўладиган ҳудудларда хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.